HP’нинг янги компьютерларига бир назар

HP’нинг янги компьютерларига бир назар

Hewlett-Packard айни пайтда иккита мустақил компания (HP Enterprise ва HP Inc)га ажралиш ҳаракатида. Ҳозирча яхлит компания бўлган HP бренди ОС Windows 10 бошқаруви остида бир неча янги истеъмол қурилмаларини ишлаб чиқарди. 

Масалан, Spectre x360 LimitedEdition. Трансформернинг тақдимоти баҳор фаслида ўтказилади. ПКнинг корпуси фрезерланган алюминдан тайёрланган.

Spectre x360 LimitedEdition.

Шунингдек, Spectre x360да Skylake оиласига мансуб IntelCore i5 ёки Core i7 процессор, 4/8 Гбайтлик тезкор хотира қурилмаси ва 128/256/512 Гбайт хажмли SSD. Дисплей ўчлами 1920 × 1080 ёки 2560 × 1440.

Spectre x360 LimitedEdition компьютерининг таклифи қилинаётган чакана нархи $900.

HP Stream бюджет ноутбуклари яна 2 хил(кўк ва қирмизи) рангда ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Stream оиласи 11,6 и 13,3 дюйм диоганал экранга эга. Шунингдек, 2 Гбайт тезкор хотира қурилмаси ва 32 Гбайт хажмли тўплагичга эга IntelCeleron N2840 (ядро BayTrail) билан таъминланган.

HP Stream

13-дюймли HP ENVY: Бу мутлақо янги модель Hewlett-Packardнинг энг юпқа ноутбукидир. Вазни 1,28 кг, қалинлиги 13 мм (12-дюймли MacBookдан 02 мм калтароқ). Кичик айёрлик шундаки, қопқоқнинг махфий илмоқчаси бор. У очиқ ҳолатда ноутбукни тутиб туради ва нормал вентилияцияни таъминлаб беради.

HP ENVY 13

HP ENVY 13 корпуси прессланган алюминийдан ишланган. Компьютерга Skylake IntelCore i3/i5/i7 процессори ўрантилган. Тезкор хотира қурилмаси 8 Гбайт ва SSD 512 Гбайт.

Дисплей ўчами 1920 × 1080 ёки 3200 × 1800. HP ENVY 13 нинг нархи $850дан бошланади.

12,5-дюйм сенсор экранли янги Spectre x2 (ўлчами 192 × 1080)—планшетдан каттароқ, ноутбукдан кичикроқ. Қайтарма кўтаргичи нержавейкадан ва ажралма клавиатура. Корпуса алюминийдан ишланган. Spectre x2 учун ишлаб чиқарувчилар кам энергия сарф қилувчи Skylake ядроли Core M3/M5/M7 процессорларини маъқул кўришди. Тезкор хотира қурилмаси ва доимий хотира қурилмаси 4/8 Гбайт ва 128/256/512 Гбайтни ташкил қилган.

Spectre x2

Трансформер планшет қисмида икки порт USB Type-C, учта камера (бири IntelRealSense 3D-камераси) ва стереодинамика. Бири клавиатурага жойланган. Комплектациядан Wacom ручкаси ҳам ўрин олган.

Spectre x2 нинг бошланғич баҳоси $800.

HP ENVY Note 8 — энг ихчам планшети. У бармоқ ёки Wacom ручкаси билан бошқарса бўладиган 8-дюйм экран (1920 × 1080)га эга.

HP ENVY Note 8

Корпус металл ва шишадан ишланган. Планшетнинг электрон асоси: тўрт ядроли Atom x5-Z8300 процессор. Конфигурация: 2 Гбайт тезкор хотира қурилмаси ва 32 Гбайт флеш-хотира.

Тахминий баҳоси: $330.

HP нинг классик ноутбуклари қаторида 15,6 диоганал экранли модели. Тизимлар конфигурацияси ранг-баранг. Танлов учун 1366 ×768 ўчламли сезимсиз қопламали дисплей ёки 1920 × 1080 ўчламдаги сенсорли матрица.

Pavilion Gaming

Марказий процессор Skylake ядроли Core i5 ёки Core i7 (16 Гбатгача тезкор хотира). Сақловчи восита сифатида 2 Тбайт хажмли қаттиқ диск, 1 Тбайтли гибрид винчестр ёки SSD комбинацияли 128 Гбайт ва 2 Тбайтли винчестрни танлаш мумкин.

Тасвир GPU NVIDIA GeForce GTX 950M ёрдамида пайдо бўлади. Шунингдек, Intel RealSense 3D-камера ҳам ўрнатилган.

HP Pavilion Gaming’нинг баҳоси $900.