HP яратган «жаҳондаги энг юпқа» ноутбук сотувга чиқди

HP яратган «жаҳондаги энг юпқа» ноутбук сотувга чиқди

HP компанияси тақдим қилган 2-авлод Spectre 13 ноутбуки 13,3 дюймли сенсор дисплейга эга бўлган. Экран тирналишлардан ҳимоя қилувчи Gorilla Glass ҳимоя шишаси билан қопланган, шунингдек юпқа ромлар билан ўралган. Экран сиғими Full HD бўлса ҳам, уни 4K'га кўтариш мумкин. HP янги моделни жаҳондаги сенсор экранга эга юпқа ноутбук сифатида тарғиб қилмоқда. Унинг корпусининг қалинлиги 10,8 мм.

Ноутбукнинг ўзига хосликлари қаторига Intel'нинг 8-авлод чиплари ҳисобланган 4 ядроли Core i5 ёки i7 Kaby Lake Refresh процессорини, 16 Гбайт.гача оператив хотира, 1 Тбайт.гача бўлган PCIe SSD доимий хотирани, марказлаштирилган, мустақил Intel UHD Graphics 620 видео-картасини келтириш мумкин.

Ишлаб чиқарувчининг эълон қилишича, ноутбукнинг тўлиқ қувват билан ишлаш вақти 11,5 соат. HP, шунингдек унга тезкор қувват олиш технологиясини ҳам татбиқ қилган. Натижада, лаптоп батареяси 30 дақиқада 50 %га тўлади.

Spectre 13'нинг клавиатураси тўлиқ ҳажмли ҳамда остки ёритиш тизимига эга бўлган. Шунингдек, Bang & Olufsen динамиклари «тоза» овоз учун етарли.

Коммуникация имкониятлари сифатида бир жуфт Thunderbolt 3 порти, битта USB Type-C 3.1 Gen порти ҳамда наушник, микрофон учун портларни айтиш мумкин.

HP Spectre 13 девайси 2017 йилнинг ноябридан бошлаб жаҳон бозорларида 1700 АҚШ долларидан бошлаб сотилмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.