HTC: “HTC 10 энг тезкор Android смартфон бўлади.”

HTC: “HTC 10 энг тезкор Android смартфон бўлади.”

Тайванлик ишлаб чиқарувчи HTC 12 апрель куни навбатдаги HTC 10 смартфонини тақдим қилишга тайёргарлик кўрмоқда. HTC бугун мазкур гаджетга оид навбатдаги маълумотга ойдинлик киритди. Яъни, компания HTC 10’нинг энг тезкор фаолиятга эга Android смартфони бўлишини маълум қилган.

HTC 10 корпуси тўлиқ металл хомаёшсидан бўлиб, смартфон ясси бўлмаган қиррали шаклда бўлади. Қурилма дисплейида Super LCD 5 экрани ўрнатилган. Гаджет энг яхши камера кўникмаси билан таъминланади.

Смартфонлар ички имкониятини баҳолашга ихтисослашган GFX Bench веб-сайти томонидан тарқатилган маълумотларга кўра, HTC 10 5.1 дюймли, 2560×1440 пиксель сиғимига эга QuadHD дисплейига эга бўлади.

Смартфондаги 2.1 ГГц (секундига 2.1 жараённи амалга ошириш имкони)га эга 4 ядроли Qualcomm Snapdragon 820 процессори қўшимча Adreno 530 график процессоирга ҳам эга бўлади.

Шунингдек, HTC 10’да 4 ГБ тезкор хотира ҳамда 32 ГБ ички хотира мавжуд бўлади. Смартфонда қўшимча microSD хотира картаси бўлмачаси мавжуд бўлиб, у 200 ГБ ҳажмгача флеш-картани қўллаб-қувватлайди.

Мобиль алоқа воситаси Android 6.0.1 Marshmallow’нинг ўзлаштирилган Sense UI талқинида фаолият кўрсатади.

HTC 10 12 мегапикселли UltraPixel камераси билан таъминланиши айтилмоқда. Унда 4K форматда видео тасвирга олиш мумкин. Қурилманинг 5 МП олд камераси бўлади.

Хабарларга қараганда, асосий камера лазерли автофокус технологияси, қўш светодиодли фоточақноққа эга бўлади. Ҳар иккала камерада равшан сурат олишга хизмат қиладиган оптик барқарорлаштириш функцияси татбиқ этилади.

Айтиш жоизки, 2 микрондан иборат ультрапикселли тасвирга олиш технологияси камера сенсорига анъанавий 1,4 стандартдагига қараганда 300 фоиз кўпроқ ёруғлик нури тушишини таъминлайди. Бу эса етарлича ёруғ бўлмаган шароитда ҳам сифатли сурат олиш имконини беради.

Маълумотларга қараганда, қурилма «жонли сурат» олишда  Samsung Galaxy S7’дан қолишмайди.

Бошқа бир манбаада HTC 10 смартфонининг 3 талқини тақдим этилиши айтилган. Яъни, гаджетнинг Qualcomm’нинг 3 ГБ тезкор ва 16 ГБ ички хотирага эга Snapdragon 652 процессори ҳамда Qualcomm’нинг 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ ички хотирага эга Snapdragon 820 процессорлари билан таъминланган икки варианти бўлади. Учинчи талқиндаги смартфон Qualcomm’нинг 4 ГБ тезкор ва 128 ГБ ички хотирага эга Snapdragon 820 процессорига эга бўлади.

HTC 10 смартфонининг бармоқ изи сканери, Qualcomm Snapdragon 820 процессори ва 3000 мА соат сиғимли қувват тоши билан таъминланиши айтилмоқда. Смартфоннинг аккумуляторини 30 дақиқа ичида 83%га қувватлаш мумкин.

Интернет нашрларида Android қурилмаларининг ишлаш самарадорлигини таққослашга хизмат қиладиган AnTuTu иловасида синовдан ўтказилганида у 110 000 балл тўплаб, самарали фаолияти кўрсаткичлари билан Huawei Mate 8, Meizu Pro 5 ва Samsung Galaxy Note 5 каби қурилмаларни ортда қолдиргани ҳақида ҳам хабарлар тарқатилмоқда.

Испанияда ўтган Мобиль конгрессда эса компаниянинг молия директори Чайлин Чанг смартфоннинг муносиб камерага эга бўлиши ҳақида маълумот бериб, бу йил ҳаммаси бошқача бўлишини айтган эди.

Бугунга қадар смартфон нархи тўғрисида турлича тахминлар юрган эди. Бугун Руминиянинг Quick Mobile интернет дўкони HTC 10 смартфонининг 32 ГБ талқини учун 825 доллардан буюртма қабул қилаётганини эълон қилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.