HTC One M9+: қўш камера ва сифатли экранга эга навбатдаги флагмен

HTC One M9+: қўш камера ва сифатли экранга эга навбатдаги флагмен

HTC компанияси One M9+ смартфонини тақдим этди. Жорий йилда ишлаб чиқарилган One M9 билан солиштирганда, айтарлик жиддий ўзгариш йўқ. Йириклашган экран ва илк бор Quad HD тасвир, қўш камера ва бармоқ сканери алоҳида эътиборга лойиқ жиҳати.

Дизайн, қулайлик

HTC компаниясида деярли дизайнерлар йўқ. Агар One M7 ўз вақтида энг кўркам смартфонлардан бири сифатида эътироф этилган бўлса, кейинги One M8 нинг ташқи кўриниши ва металл корпуси ҳам ўзига хос эди. 2015 йилда тақдим этилган One M9 смартфони аввалги авлодларини такрорлаган.

Металл – бу албатта яхши, бироқ қаторасига учинчи авлодда ҳам бир хил дизайннинг такрорланиши ҳеч кимни ҳайратлантирмайди.

HTC One M9+ смартфони M9 дан, бир оз катталигини ҳисобга олмаганда, деярли фарқи йўқ. Металл корпус қайта ишланган ва жило берилган.

Бироқ дизайн борасидаги қусурлар тўғриланмаган: қалин рамкалар, корпус қалинлиги 2015 йил стандартларига мос эмас.

Ягона фарқи – экран остидаги бармоқ сканери ва асосий камера остидаги иккинчи камера.

Экран

Ниҳоят экран борасида компания янгиликка қўл урди. Яъни қурилма Quad HD билан таъминланди. One M7, M8, M9 смартфонлари ва бу йил тақдим этилган шаффоф экранли One M9 модели ҳам Full HD матрицали M9+ ёнида ғариб кўринади. Шу жиҳатдан мазкур смартфонни компаниянинг энг яхши лойиҳаси сифатида эътироф этиш мумкин. HTC One M9+ экранида 5,2 дюйм диоганал IPS панели қўлланилган. Кўрсатиш имкони 2560×1440 нуқта (Quad HD).

Аппарат платформаси ва ишлаш вақти

Айтиш керакки, HTC One M9+, биринчи навбатда, Хитой бозори учун мўлжалланган. Барча “топ” смартфонлар Qualcomm Snapdragon 810 ўрнатаётган бир пайтда HTC компанияси MediaTekни маъқул кўрган.

Смартфон равон ишлайди, барча иловаларни бир меъёрда очади. НТС қўллаган MediaTek Helio X10дан хавотирланишга ҳожат йўқ. Чунки Meizu MX5 ва бошқа смартфонлар айнан мазкур процессорлардан фойдаланган. Аппарат ўйинлар чоғида бир оз қизийди. Ишлаш вақти ҳақида мақтов айтиш мушкул. Қурилма қуввати One M9 дек кўпи билан бир кунга етади. 96 мм қалинлик билан бемалол қуввати дуруст батарейка қўйиш мумкин эди. Қувват кўрсатгичи бор йўғи 2840 мА*с. Солиштириш учун: 7,3 миллиметрлик Sony Xperia Z3 смартфони 3100 мА*с аккумулятор билан таъминланган. MicroSD сиғими оширилган, ўрнатма хотира 32 Гб.

HTC компаниясининг Dolby Laboratories билан келишуви бор. Шу сабаб, One M9 оиласига мансуб смартфонлар овозни тўғрилаш системаси билан таъминланган. Овоз аъло даражада ва сиз ҳеч бир қўнғироқни ўтказиб юбормайсиз. Ҳатто табиат қўйнида дам олиш чоғида алоҳида Bluetooth-карнай ҳам шарт эмас.

Ва энг асосийси – бармоқ изи учун сканер: У экраннинг пастки қисмида, Home тугмачасига бириктирилган. Сканер жуда аниқ ишлайди. Вазифаси жуда оддий: қулфлаш. Қўшимча “кароматлари” йўқ.

Камера

Ёдингизда бўлса, HTC One M8 да қўш Duo камера ўрнатилган ва ушбу камерада тасвирга тушириш жараёнида фокуслар, эффектларни ўзгартириш имконияти бор эди. Аммо One M9да булар олиб ташланиб, шунчаки, 20 МП модуль қўйилганди. One M9+ да эса Duo-камера яна қайтди. Сифати ҳам аввалгидан яхши.

Камерада олинган расмлар

Хулоса

HTC One M9 “плюсли ука”си ёнида бир оз “заиф”лиги бор гап. Нархи ҳам “ука”да сифатига арзирли. Яхшиланган камера, яъни ранг-баранг эффектли Duo-қўш камера, сифатли экран, бармоқ сканери HTC One M9+ га алоҳида ҳурмат олиб берган. Аммо бошқа рақобатчилари билан солиштирганда камчиликлари етарли. Масалан, оғир ва катта корпус, эскирган дизайн, кучсиз қувват. Бу томонларини ҳам айтмай бўлмайди. Хуллас, HTC One M9+ смартфонини НТС`га алоҳида меҳр-муҳаббат боғлаган фойдаланувчилар учун яхши вариант, дейиш мумкин.

Манба: Hi-tech.mail.ru

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

www.asaxiy.uz 3,441,700 сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!