HTC U11 энди жаҳоннинг кучли камерафони эмас: янгисини қарши олинг!

HTC U11 энди жаҳоннинг кучли камерафони эмас: янгисини қарши олинг!

Фотосуратлар сифатини баҳоловчи DxOMark хизмати томонидан энг яхши суратга олувчи смартфонлар рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, куни кеча тақдим қилинган Apple iPhone 8 Plus флагмани рейтингнинг 1-поғонасидан ўрин эгаллаган. Шу кунга қадар 1-ўринни HTC U11 смартфони эгаллаб келаётган эди.

iPhone 8 камерасининг имкониятлари 92 баллга муносиб кўрилган. iPhone 8 Plus эса 94 балл олган. HTC U11 бу тестда 90 балл тўплаган эди.

Apple iPhone 8 12 мегапикселли бош камера билан таъминланган. DxOMark'нинг янги авлод iPhone флагманларининг камераси бўйича хулосалари қуйидагича.

Apple iPhone 8 камералари сурат олишда шу вақтга қадар етакчи бўлиб келган Google Pixel ҳамда HTC U11 каби кучли камерафонларни ортда қолдирди. Apple бу мобил девайсларда мобил фотографиянинг янги технологияларини татбиқ қилган.

iPhone 8’даги сенсорлар ёруғликни қамраб олишда тенгсиз. Шунингдек, гаджетда олинган суратларда iPhone 7 билан солиштирганда, динамик диапазон кенг ҳамда "шовқин" омили паст.

Apple iPhone 8 Plus эса смартфон фотографиясининг иштиёқмандлари учун айни муддао. Унда олинган сурат сифати беқиёс. Жумладан, объектларни яқинлаштириб суратга олишда, камерафон саноатида тенденцияга айланган "портрет" режимида суратга олишда iPhone 8 Plus кучли техник имкониятларга эга. Қолаверса, суратни қайта ишлайдиган дастурий таъминот ҳам юқори динамикали сурат олишга хизмат қилади. Айниқса, юз-қиёфани ҳис қиладиган камера таассуротли селфи суратга олишга хизмат қилади.

Ҳозирча Apple iPhone X камераси борасида хулоса йўқ. Apple iPhone X бош камераси 2 та 12 мегапикселли сенсорлардан иборат. Унга 7 мегапикселли олд камера ўрнатилган. Камера масаласида Apple iPhone 8 Plus ҳам худди шундай жиҳатларга эга бўлган. Бироқ, iPhone X камераси бир оз ёрқин суратлар олишга уста. Apple iPhone 8 олд камерасининг аниқлиги ҳам 7 мегапикселли.

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.