HTC йилнинг охиригача яна учта смартфон чиқаради (+видео)

  •   DiMaX
  •  1094
  •  20.09.2017 11:52

HTC йилнинг охиригача яна учта смартфон чиқаради (+видео)

HTC компанияси 2017 йилнинг якунига қадар яна учта смартфон тақдим этишни режалаштирган. Бу тўғрида Corn Chen никли фойдаланувчи ўз Twitter аккаунтида хабар берган.

Манбанинг маълум қилишича, кодли номлари HTC Ocean Master ва Ocean Harmony бўлган моделлар ноябрда, Ocean Lite деб аталаётгани эса декабрь ойида тақдим этилади.

Шунингдек, у мазкур қурилмаларнинг айрим хусусиятларини ҳам ошкор этган. Унга кўра, Ocean Master моделининг дисплейи 6 дюймлик, камералари эса 12 ва 4 мегапикселли бўлади. Унинг тезкор хотираси 4 ёки 6, ички флеш-хотираси эса 64 ёки 128 гигабайтлик бўлиши айтилган. Ocean Lite эса 5,2 дюймлик дисплейга, 4/64 гигабайтлик тезкор ва доимий хотирага эга бўлиши тахмин қилинган. Ocean Harmony экрани диагонали 6 дюймни, тезкор ва доимий хотирасининг ҳажми эса тегишлича 4 ва 64 гигабайтни ташкил этади.

Таниқли инсайдер Эван Бласс эса бу туркумга бағишлаб тайёрланган видеолавҳани ҳам эълон қилган. Марҳамат, ўзингиз томоша қилинг:

Бу ҳақдаги янгиликлардан ўз вақтида бохабар бўлиб бориш учун биздан узоқлашманг.