HTML5 ҳақида

HTML5 ҳақида

Ҳозирги кунга келиб wеb технология жуда катта тезликда ривожланиб бормоқда. Ҳар куни янги сайтлар бутун олам ўргимчак тўрисига қўшиб борилмоқда (шу қаторда кўп сайтлар ўз ишини якунламоқда). Сайтларнинг асосини HTML гиппертекст тили ташкил этади. Кўп йиллар давомида сайт яратувчилар (тахминан 10 йил) HTML 4 дан фойдаланиб келишган. 2004 йилда эса йирик компаниялар (Apple, Opera, Mozilla) бирлашиб янги гуруҳ ҳосил қилишди ва бу гуруҳни WhatWG(Web Hypertext Application Technology Working Group) деб номлашди. Сўнг бу гуруҳга W3C (World Wide Web Consortium)  ҳам кириб келди ва янги HTML 5 ни ишлаб чиқаришни бошлашди. HTML 5 да флeш плеерлар ўрнини теглар эгаллади ва сайт структураси учун алоҳида теглар қўшилди. 18 январь 2011 йилда HTML 5 логотипи яратилди ва 2011 йил 1 апрелда оммага тақдим этилди. HTML 5’нинг баъзи бир тег ва атрибутлари ҳақида тўхталиб ўтамиз: (more…)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!