Huawei арзон ва жозибадор Honor 7X'ни тақдим қилди

Huawei арзон ва жозибадор Honor 7X'ни тақдим қилди

Huawei компанияси бир неча дақиқа аввал Хитойда Honor 7X смартфонини тақдим қилди. Мазкур гаджет бозорда 2016 йилда тақдим қилинган Honor 6X'нинг ўрнини эгаллайди. Шунингдек, бу мобил алоқа воситаси қўш сенсорли бош камераси ҳамда ромдан нисбатан холироқ дисплейга эга навбатдаги ҳамёнбоп модел ҳисобланади.

Смартфон металл корпусли бўлиб, орқа панелдан бармоқ излари сканери ўрин олган. Huawei Honor 7X 5,93 дюймли Full HD+ (2160 х 1080 пикселли), 2.5D эффектли қайрилма экранга эга бўлган. Унинг олд панели деярли дисплейдан иборат. Дисплей томонларининг нисбати 18:9 га тенг.

Бош камера учун 16+2 Мп сенсорлар ҳамда селфи-камерага 8 Мп сиғимли сенсор танланган. Аппарат таъминоти учун фирманинг 8 ядроли Kirin 659 процессори, 4 ГБ оператив ва 32, 64 ёки 128 ГБ доимий хотира (флешка учун жой бор) масъул. Процессордаги 4 та Cortex-A53 ядросининг частота тезлиги 2.36 Ггц, қолган 4 та Cortex-A53 ядросиники 1.7 Ггц.

Huawei Honor 7X Android 7.0 Nougat'нинг ўзлаштирилган EMUI 5.1 талқини бошқарувида фаолият кўрсатади.

Гаджет 2 та SIM-картани, 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11 b/g/n), Bluetooth 4.1 LE, GPS ва ГЛОНАСС тармоқларини қўллаб-қувватлайди.

Смартфон ўлчамлари: 156,5 x 75,3 x 7,6 мм, вазни — 165 грамм. Девайснинг аккумулятор сиғими 3340 мА соат.


Huawei Honor 7X 3 рангли талқинда — қора, тилларанг ва кўк рангли корпусларда ишлаб чиқарилади. Хитойда 17 октябрдан унинг энг арзони (32 ГБ) 198 доллардан, 64 гигабайтли талқин $258 ҳамда 128 гигабайтли талқин $304 доллардан сотувга чиқарилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!