Huawei бу йилги Mate 10 флагманининг нархини оширмайди

Huawei бу йилги Mate 10 флагманининг нархини оширмайди

Хитой смартфонсозлари тўғрисида гап кетганида, кўпчиликнинг кўз ўнгида “кўчирмакашлик” билан шуғулланаётган брендлар гавдаланади. Мисол учун, Apple iPhone 7’да 3.5 мм.ли анъанавий аудио туйнукдан воз кечгач, Xiaomi ҳам ундан сўнг Mi6’ни бу коннектордан маҳрум қилди. Ёки Xiaomi илк маротаба ромсиз Mi MIX’ни тақдим қилгач, ҳаммаёқни ромсиз дисплейли смартфонлар босиб кетди.

Инсайдерларнинг ёзишларича, Huawei ҳам уларнинг ортларидан, жорий йилнинг 2-ярим йиллигида олд панели фақат дисплейдан иборат Huawei Mate 10 девайсини тақдим қилади. Шунингдек, сув таъсирига чидамли корпусда 3,5 мм.ли қадрдон аудио қулоқчин туйнуги ҳам бўлмайди. Маълум бўлишича, бу дизайн ечими смартфондан тараладиган овоз сифатини янада яхшиланишига сабаб бўлар экан.

Флагман 6 гигабайтли тезкор хотирада фаолият кўрсатади. 4900 мА соатлик аккумуляторга эга смартфонда 4 та камера мавжуд бўлади. Яна бир муҳим жиҳати — унда Amazon Alexa виртуал ёрдамчи тизими ва компания томонидан яратилган сунъий ақл тизими ўрнатилади.

Айни пайтда интернет тармоғида тарқалаётган маълумотларга кўра, янги флагманда 10 нанометрли техник жараёнда ишлайдиган Kirin 970 процессори ҳамда сиғими 2560х1440 пиксел бўлган экран ўрнатилади. Huawei Mate 10’инг 2016 йилнинг флагманлари нархида, яъни $599.99 доллардан сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!