Huawei cуд залида Samsung'ни "ер тишлатди"

Huawei cуд залида Samsung'ни

Мана, сўнгги 1,5 йилдирки Хитойнинг Шэнчьжэн судида Huawei ҳамда Samsung компаниялари ўртасидаги патент билан боғлиқ можаролар кўриб келинаётган эди. Сўнгги қарорга кўра, кореялик ишлаб чиқарувчи Huawei компаниясига тегишли патент қоидаларини мунтазам бузиб келган.

2016 йилнинг майидан бошланган жиноий ишда Huawei брендига тегишли симсиз алоқа технологияларидан фойдаланиш билан боғлиқ интеллектуал мулкдан рухсатсиз фойдаланилган. Суд қарорига кўра, кореялик ишлаб чиқарувчи зудлик билан хитойлик брендга тегишли технология асосида ишлаб чиқарилаётган қурилмалар ишлаб чиқаришни тўхтатиши ҳамда 12,3 миллион доллар миқдорида товон пули тўлаши керак.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Huawei компаниясига тегишли патентдан фойдаланиб, Samsung бугунга қадар 23 моделдаги гаджетлар ишлаб чиқарган. Бу суднинг илк маротаба Huawei брендига ён босиши эмас. Ўтган йилнинг апрелида ҳам суд қарорига кўра, Samsung айбдор топилиб, унга 11,6 миллион доллар жарима қолинган эди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.