Huawei ҳам Apple ва Google'дек "ҳаводан пул қилиш"ни бошлади

Huawei ҳам Apple ва Google'дек

Бир неча йиллар аввал Apple компанияси "ҳаводан пул қилиш"ни бошлаган эди. «Made for iPhone» дастури доирасида бегона ишлаб чиқарувчилар iPhone, iPad ҳамда iPod Touch учун аксессуарлар ишлаб чиқарсалар, ўз маҳсулотларини Apple'нинг рўйхатидан ўтказишлари керак бўлар эди. Бунинг эвазига "амриқолик гигант" уларга ўз номини маҳсулотга уриш ҳуқуқини беради. Ва, бу хизмат арзонга тушмайди. Аниқроғи бу хизмат учун шунчаки рўйхатга олинганлик учун пул тўланмайди.

Ишлаб чиқарувчи ҳар бир ишлаб чиқарилган чехол, ҳимоя пленкаси, аудио-қулоқчин ва хоҳлаган маҳсулотнинг донасидан брендга пул тўлаши зарур. Шу йилнинг октябридан Google ҳам бундай "томиб" турадиган манбани йўлга қўйди. Эслатиб ўтамиз, Pixel 2 ва Pixel 2 XL флагман смартфонлари билан бирга, америкалик Google корпорацияси «Made for Google» хизматини ишга туширган эди.

Huawei ҳам уларнинг ортидан бирдан калласи ишлаб қолди. Энди ишлаб чиқарувчи Huawei логотипини ўз маҳсулотига босиши учун мажбурий рўйхатдан ўтиши ва сотилган ҳар бир аксессуардан Huawei'га улуш тўлаб туриши керак. Қарабсизки, пул дегани ҳаводан келаверади.

«Made for Huawei» дастури доирасида тайёрланган илк аксессуар HDMI'га мўлжалланган USB Type-C переходниги бўлди. Бу восита Huawei Mate 10 Pro флагман смартфони учун ишлаб чиқарилган. Бундан ташқари, «Made for Huawei» ёрлиғи остида чехол, шиша қоплама, қувватлаш қурилмалар, камералар, док-станция ва бошқа девайслар ҳам ишлаб чиқарилиши мумкин.

Нарх-наво ҳам шунга яраша бўлади. Бу ерда харидор руҳиятига таъсир ўтказилади. Харидор биргина шу ёрлиқ сабаб маҳсулотга 2 баробар кўпроқ тўлаши керак бўлади. Боиси, бундай ёрлиққа эга бўлмаган моллар аслида арзон. Мисол учун, Pixel 2 ва Pixel 2 XL учун ишлаб чиқарилган USB Type-C фирма переходниги рекорд нарх -- $20 доллардан сотилмоқда. Бозорда эса бундай аксессуарларни 10 долларга ҳам харид қилиш мумкин. Мана бу "ҳаводан пул қилиш" дейилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!