Huawei HD-экран, ўрта нархли смартфон тайёрламоқда

Huawei HD-экран, ўрта нархли смартфон тайёрламоқда

Хитойнинг дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи TENAA компанияси Huawei’нинг янги ҳамёнбоп смартфон тайёрлаётгани тўғрисида хабар тарқатмоқда. Ҳозирча смартфоннинг каталог рақами “NCE-TL10” экани маълум. Манбаанинг ёзишича, смартфон 5 дюймли OLED матрицали, сиғими 1280 х 720 пикселли экран билан таъминланади. Смартфон Bluetooth, Wi-Fi, GPS ва 4G LTE тармоқларида ишлайди.

Смартфон 8 ядроли, 1,5 ГГц частотада ишлайдиган SoC процессори, 3 ГБ тезкор ва 16 ГБ флэш-хотира, бармоқ излари сканери, 13 ва 5 Мп камераларга эга бўлади. Ҳамёнбоп гаджетнинг аккумулятор сиғими 4000 мА·соат бўлиши кутилмоқда. Бу эса “ҳамёнбоп” учун юқори кўрсаткич ҳисобланади. Девайснинг ўлчамлари 143,2 х 70,4 х 8,1 мм, вазни 145 грамм бўлиши хабар қилинган. Гаджет Android 6.0 операцион тизими бошқарувида ишлайди.

Бугун жаҳон смартфон бозорида фақат Samsung компанияси “Galaxy J” туркумида шу жиҳатларга эга смартфон моделларини сотувга чиқарган. Бироқ Huawei’нинг бу мобиль телефони нарх борасида Galaxy J’нинг илғор моделларидан бирмунча арзон бўлиши айтилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!