Huawei Honor 9: ўрта нархли смартфонни яқиндан томоша қиламиз

Huawei Honor 9: ўрта нархли смартфонни яқиндан томоша қиламиз

12 июнда тақдим қилинган Huawei Honor 9 ҳар жиҳатдан – самарали платформаси ва ҳашамдор дизайни, қолаверса нисбатан арзонлиги билан диққатга сазовор.

Бу металл гаджет корпусидан 5,15 дюймли (IPS матрица) Full HD дисплей, 8 ядроли, частота тезлиги 2,4 ГГц бўлган Kirin 960 процессори, Mali-G71 видеокартаси, 4/6 гигабайтли тезкор хотираси, Android 7.1.1 операцион тизими, 12 ва 20 мегапикселли сенсорларга эга бош камера, электр токи сиғими 3200 мА соат бўлган ҳамда Super Charge 3.0 тезкор қувватлаш технологиясига эга аккумулятор ўрин эгаллаган.

Honor 9’нинг бош ўзига хослиги — бу нархи. 16 июндан Хитой бозорига унинг энг қуйи жиҳатларга эга талқини, яъни 4/64 ГБ хотирали талқини $338, 6/64 гигабайтли хотира талқини $390, энг юқори — 6/128 ГБ версияси эса $441 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади.

Қуйида Honor 9 ўзининг рақиби бўлган Xiaomi Mi 6 билан таққосланган. Айтиш керакки, жаҳоннинг энг илғор процессори бўлган Snapdragon 835’да ишлайдиган Xiaomi Mi6 смартфонининг энг арзон, яъни 6 ГБ тезкор ҳамда 64 ГБ доимий хотира талқини $363 доллардан сотилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!