Huawei мақтанди: «Бу сизга смартфон эмас!» (+видео)

Huawei мақтанди: «Бу сизга смартфон эмас!» (+видео)

Weibo ижтимоий тармоғида Mate 10 смартфонининг реклама ролиги пайдо бўлди. Huawei унда сунъий идрокли янги чип ҳамда унинг имкониятлари ҳақида қисқача ҳикоя қилади.

Видеолавҳадан кўзда тутилган фикр: «Mate 10 – бу шунчаки смартфон эмас, балки онгли машинадир». Мана, ўзингиз томоша қилинг-да:

Айтилишича, Mate 10 худди одамлардек ўрганишга, ўйлашга ва кўришга қодир, смартфоннинг ишлаш принциплари эса инсон миясининг ишлаш тамойиллари билан чамбарчас боғлиқдир. Гарчи видеороликда бу ҳақда аниқ бирор нарса айтилмаган эса-да, аввалдан интернетда мазкур смартфоннинг сунъий онги ҳақида гап-сўзлар тарқалиб келаётир. Масалан, Mate 10 смартфони ўз эгасининг одатларини ўрганиб чиқади ва ўзининг иш фаолиятини уларга мослаштиради. Соҳибини тушунади, нутқни ва объектларни реал вақт режимида таний билади. Шунингдек, девайсда биометрик юз сканери ҳам мавжуд ва у «Apple’никидан яхшироқ ишлайди». Huawei аввалроқ бу борада Apple’нинг устидан кулиб видеолавҳа ҳам тайёрлаган эди.

Mate 10’даги бу технологик янгиликларнинг барчаси Huawei’нинг ўз ишланмаси бўлмиш, сунъий идрокка эга Kirin 970 процессори шарофатидир. Аммо чиндан ҳам у мана шу мақтанишларга арзийдиган бўлиб чиқадими ё йўқми – булар энди 16 октябрь куни Мюнхенда ўтказиладиган тақдимотда маълум бўлади.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.