Huawei Mate 10 сифат ва нархда iPhone 8 билан беллашади

Huawei Mate 10 сифат ва нархда iPhone 8 билан беллашади

Huawei шу кунларда тайёрлаётган Mate 10 флагмани жорий йилнинг 16 октябрида Германиянинг Мюнхен шаҳрида тақдим қилиниши кутилмоқда.

Хитойнинг TableTowo инсайдер нашрининг ёзишича, Huawei Mate 10 "аждоди" бўлмиш Mate 9'дан каттароқ -- 6.1 дюймли фақат шишадан иборат дисплейга эга бўлади ва смартфон бозорида LG G6 ҳамда Galaxy S8 / S8+ флагманларига рақобатчи бўлади.

Mate 10 девайсида Kirin брендининг кучли, маълумотларни 10 нанометрли техник жараёнда қайта ишлайдиган процессор, қўш сенсорли бош камера, қўш сенсорли олд камера, узоққа чидайдиган аккумулятор билан таъминланади. Афтидан, хитойлик пешқадам чинакам фаблет тайёрлаётганга ўхшайди.

Huawei'нинг харидорлар бўйича бўлинма раҳбари Ричард Юнинг маълум қилишича, Mate 10 флагмани Apple'нинг янги авлод iPhone смартфонларидан илғорроқ бўлади ва яхшироқ сотилади.

Хитойнинг энг пешқадам ва жаҳоннинг 3-рақамли смартфон ишлаб чиқарувчиси бўлган Huawei компанияси анъанага кўра, Mate 10'нинг арзон -- Galaxy S8'ники каби 5.8 дюймли Mate 10 Lite талқинини ҳам сотувга чиқаради.

Нарх-наво масаласида ҳам Mate 10 Apple'нинг флагманларидан ортда қолгиси йўқ: флагман баҳоси 1,100 АҚШ доллари атрофида бўлиши кутилмоқда.