Huawei мобил алоқага мўлжалланган Watch 2 Pro'ни тақдим қилди

Huawei мобил алоқага мўлжалланган Watch 2 Pro'ни тақдим қилди

Хитойда Huawei компанияси "ақлли соат"ларнинг 2 моделини тақдим қилди. Соатлар инновацион жиҳатлар ҳамда замонавий руҳдаги дизайни билан ўзига хос.

Huawei Watch 2 Pro соати жиҳатларига кўра Watch 2'дан у қадар фарқ қилмаса ҳам, унда eSIM технологияси жорий қилинган. Яъни, унга сим-карта ўрнатмасдан туриб мобил алоқа тармоқларига, жумладан 4G LTE тармоғига ҳам уланиш мумкин.

Пўлат корпус, экран атрофини ўраб олган керамик ҳошия ҳамда Италияда тайёрлаб келтирилган чарм банд соатга ниҳоятда жозибадор ҳашам бағишлаб турибди. Porsche Design версияси эса бренд логотипи ва ёнлари қизил баҳяли банд билан ажралиб туради. Соат экрани Gorilla Glass ҳимоя шишаси билан қопланган.

Ҳар иккала версияда экран 1,2 дюймли ва AMOLED матрицали, улардаги пикселлар сиғими 390х390 пикселли. Соатларда Qualcomm Snapdragon Wear 2100 чипи, 768 МБ тезкор ва 4 ГБ доимий хотира, 420 мА соат сиғимли батарея (бир қувват билан 1.5 кун ишлайди) ўрнатилган. Улар Android Wear 2.0 операцион тизими бошқарувида ишлашади.

Huawei Warch 2 Pro'да GPS, Beidou, NFC, IP68 ҳимоя тизими мавжуд.

Huawei Warch 2 Pro ва унинг Porsche Design версияси қимматбаҳо смарт-вочлар туркумига киради. Huawei Watch 2 Pro модели $390 доллардан 1 ноябрдан бошлаб сотувга чиқарилади. Porsche Design варианти эса деярли $750 доллардан 15 ноябрдан бошлаб сотувга чиқарилади.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.