Huawei'нинг Android 8.0 Oreo'га янгиланадиган смартфонлари рўйхати

Huawei'нинг Android 8.0 Oreo'га янгиланадиган смартфонлари рўйхати

Google компанияси Android 8.0 Oreo операцион тизимини тақдим этиши билан барча ишлаб чиқарувчилар фойдаланувчиларини хурсанд қилиш истагида бу тизимни ўзлаштиришга киришиб кетдилар. Компания таъкидлагани каби, бу тизим «ҳар қачонгидан ҳам кўра ақллироқ, тезкорроқ ва кучлироқдир».

Хусусан, «расм ичида расм» ва автотўлдириш каби янги функциялар билан таъминланган. Шунингдек, унинг ҳимоя воситалари, иш тезлигининг ошиши ва энергия истеъмолининг оптималлаштирилиши янада ишончлироқдир.

Huawei томонидан яқинда тақдим қилинган Huawei Mate 10 ва Mate 10 Pro қадоқдаёқ Android Oreo 8.0 тизимида ишлайди.

Huawei шу кунларда қуйидаги смартфонларини Android 8.0 Oreo'га янгилаш чораларини кўрмоқда. Бу рўйхат компания томонидан расман тасдиқланган.

- Huawei: P10, P10 Plus, P10 Lite, Nova 2, P8 Lite 2017, Mate 9 Porsche Design, Mate 9, Mate 9 Pro, Y7 Prime
- Honor: 8, Note 9, 8 Pro.

Келажакда бу рўйхат тўлдирилади ва бошқа моделлар ҳам илғор тизимга ўтказилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.