Huawei'нинг биринчи рақамли рақобатчиси ким?

  •   Saroy
  •  1251
  •  07.05.2018 16:15

Huawei'нинг биринчи рақамли рақобатчиси ким?

Янги Huawei'да тўртта камера бўладими?  Samsung S9 ни харид қилганингиз сизнинг IQ даражангизни билдирадими? Машҳур Стивен Хокинг сунъий интеллектга ишонмай тўғри қилганми? Компаниянинг биринчи рақамли рақобатчиси ким? Ушбу саволларга Huawei Consumer BG президенти Жим Сюй ойдинлик киритади.

–Huawei ўзининг янги флагманини намойиш этди: Қиммат моделлар– P20 ва P20 Pro. Умуман, Huawei смартфонлари кимларга мўлжалланган ва сиз ўзингизнинг бизнес аудиториянгизни кўряпсизми?

–Биз ҳар хил истемолчилар учун телефон таклиф этамиз. Албатта, қиммат  сегментларимиз биз учун устувор ҳисобланади. Шу сабабли ҳар йили энг илғор ечимларга эга телефонларни ишлаб чиқарамиз. Бундан тўрт йил аввал Парижда P7 ни сотувга чиқардик.  2018 йилда бундай ҳаракатни яна бир бор амалга оширдик — янги флагманларимиз бўлган P20 ва P20 Proни тақдим этдик. Шу билан бирга, Huawei ҳамон ўрта ва қуйи нарх сегментларида кўплаб қизиқарли ечимларни таклиф этиб келади. Масалан, жорий йилдан бошлаб, ўрта синфдаги аппаратларимизга Face Unlock технологиясини қўллай бошлаймиз. Биз энг сўнгги техника ютуқлари асосида телефонлар ишлаб чиқаришга ҳаракат қилмоқдамиз, булар: катта экран, оммавий фичлар, тез қувват оладиган технологиялар ва бошқа имкониятлар.

–Аксарият фойдаланувчилар Huawei ва Honor смартфонлари ўртасидаги тафовутни кўрмайдилар. Мазкур брендлар нимаси билан фарқланади?

–Huawei P линейкасини биз ҳамма ҳам сотиб ололмайдиган қиммат телефон сифатида кўрамиз. Шу боис, харидорларга иккита брендни таклиф қилишга қарор қилдик. Уларнинг бир-бирини кесиб ўтадиган нуқталари ҳам сақланиб қолган: брендларнинг бирортаси ҳам батомом мустақил бўлгани йўқ. Аммо эртами ёки кечми, биз Huawei'ни ҳам қиммат телефонлар қаторига олиб чиқишни истаймиз. Honor ёрдамида биз биринчи навбатда ёшлар аудиторияси билан дўстлашишга уринаяпмиз. Honor линейкаси анчайин мослашувчан, уни савдо тармоқларида ҳам, интернет орқали ҳам сотиш осон. 

–Янги Huawei P20 Pro учта асосий камерага эга. Кейинги йилда тўртинчисини қарши олсак бўладими?

–Биз Canon 5D камераси билан таққослаганда юқори сезгирликка эришдик. Бизнинг телефонимизни фақат фотокамера билан тенглаштириш мумкин, у ҳам бўлса, атиги битта параметр бўйича. Агар вақт келиб биз касбий техникаларнинг кенг доираси билан рақобатлашишга қарор қилсак ва бунга тўртта камера ёрдам беради, деб ҳисобласак... нима учун бу иишни қилмас эканмиз? Бундай аппарат истеъмолчи учун маълум бир қадриятга айланади. Бу бизни ҳар доим қувонтиради.

–Рақобатчиларингиздан қайси бири сизда яхши таассурот қолдирди? Услуб, маҳсулот, фаолият усуллари?

–Биз барча рақобатчилардан ўрганамиз. Аммо, ўйлашимча энг асосий рақобатчиимиз – бизнинг ўзимиз.

–Huawei келгусида қандай инновация технологияларини жорий қилишни режалаштирмоқда?  Балки, аллақачон ноёб ишланмаларга эгадирсизлар?

–Ўтган йили биз тадқиқотлар ва ишланмалар бўлими  (R&D)  фаолияти учун 10 миллиард евро йўналтирдик. Ўн миллиард! Улкан маблағ! Тадқиқот бўлими йигитлари ўзларига жуда ишонган. Қарийб 5 минг нафар ходим янги чипсетларни яратиш билан шуғулланади. яна 5-6 минг киши эса, янги телефонлар чиройли, юпқа ва шу билан бирга, катта сиғимга эга аккумуляторли бўлиши учун аппарат бўйича тадқиқотлар олиб боради. Аппарат дизайни масаласи – бу жуда мураккаб иш. Бундан ташқари, биз кўп кучимизни фотографияга сарфлаймиз. Фотография — ҳал қилувчи элемент ҳисобланади.  Нима учун ҳозир P20 да учталик камерани ишлатамиз? Яна ўша, фотография деб. Қадам- боқадам биз ўз мақсадларимиз сари интилаяпмиз, яъни Huawei смартфонлари фойдаланувчиларига дунёдаги энг яхши суратларни олиш имкониятини бериш учун. Ҳеч бўлмаганда бошқа телефонлар билан таққослаганда.

Энди дастурий таъминот ҳақида. Биринчидан, биз ҳар доим Google муҳандислари билан алоқадамиз. Иккинчидан, биз оптималлаштириш ўстида муттасил иш олиб борамиз. Дастурий таъминотни оптималлаштириш учун бизда 4000 мутахассис иш олиб боради. Жами 15 мингдан зиёд киши тадқиқот ва ишланмалар бўлимида меҳнат қилади. Ва бу фақат смартфонлар учун ишланмалар.

–Ҳозирда камералар мобиль бозорини ҳаракатлантирувчи асосий кучга айланган. Навбатдаги тренд қандай бўлади? Яқин йилларда смартфонлар қандай тараққий этади?

–Huawei маълум маънода фотокамералар ривожини инвестициялашда давом этади. Иккинчи ҳаракатлантирувчи куч сунъий интеллект бўлади. Бошқача бўлиши мумкин эмас, телефон истеъмолчилар учун янги қадриятга айланиши мумкин. Ҳозирда ақлли телефонлар унчалик ҳам ақлли эмас. Фойдаланувчилар ҳалигача ўзларича мустақил равишда кўплаб иловалар билан овора бўлиши керак. Бизнинг режамиз бўйича, сунъий интеллект ёрдамида йилдан йилга анчайин илғор ва ақлли экотизмни йўлга қўямиз. Кундалик турмушимизда янада қулай бўлиши учун.

Huaweiни беш йил ёки ҳатто ўн йилдан кейин қандай тасаввур қиласиз?

–Юқорида, биз технологиялар лидерига айланиш учун тадқиқот ишларига қанча куч ва маблағ сарфлаётганимизни айтиб ўтгандим. Бундай ғайрат ва иштиёқни бошқа компанияларда камдан кам кўрасиз. Бундан ташқари, Huawei фонд бозорига чиқмаган. Бу ўта муҳим жиҳат. Биз бир вақтнинг ўзида эртаклардагидек бойиб кета олмаймиз. Бунинг учун астойдил ишлаш керак — бошқа йўл йўқ. Huawei  IPO (акцияларнинг дастлабки очиқ савдоси)га интилмайди. Бунинг ўрнига биз узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиққанмиз.

Стивен Хокинг – сунъий интеллект инсониятнинг бошига етади, –деб таъкидлаганди. Бу ҳақда сизнинг фикрингиз? Қандай технологик инновациялардан кўпроқ хавотирдасиз? Келажакдан, хусусан Huawei ишланмалари ёрдамида келадиган келажакдан қўрқмайсизми?

Бугунги кунда сунъий интеллект ҳаётимизни осонлаштирмоқда. Ҳозир қаерга қараманг фақат ҳайдовчисиз автомобиллар ҳақида гапиришмоқда. Бироқ, бу ҳамон шунчаки концепция бўлиб қолмоқда. Ҳаётга тадбиқ қилиш учун неча йил керак бўлади? 4-5 йил? Шунга қарамай, одамлар шу мақсад учун вақтини, кучини ва маблағини сарф қиляпти, чунки бундай технологиялар ҳаётимизни осонлаштиради. 

Арсен Симонян суҳбатлашди

Манба: 4pda.ru

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!