Huawei’нинг қарори тўғрими?

  •   Saroy
  •  1269
  •  25.05.2018 09:34

Huawei’нинг қарори тўғрими?

Huawei бундан буён ўз смартфонларида юклагични қонуний йўл билан блокдан ечишга рухсат бермайди. Компания ўз фойдаланувчиларига яқин орада блокдан ечиш учун код берилишини тўхтатганини маълум қилди.

Расмий  хабарларга қараганда, Huawei прошивкани мустақил юклаб олишда юзага келадиган муаммолардан қочиш мақсадида шу қарорга келган. 2018 йил апрель ойидан кейин чиқадиган янги аппаратлар учун энди код берилмайди. 60 кундай кейин бошқа қурилмалари учун ҳам хизмат кўрсатиш тўхтатилади.

ЎҚИНГ: «Huawei» ўзбекистонлик иқтидорлар учун ноёб имконият тақдим этмоқда

Юклагични блокдан ечиш ташқи рекаверини, кастом прошивкалари ҳамда бошқа модулларни ўрнатиш учун зарур. Умуман олганда Huawei ва Honor гаджетлари учун код олишнинг норасмий усуллари ҳам бор, бироқ улар янги чекловлар натижасида ишлайдими  ёки йўқми – ҳали номаълум.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида ҳам Huawei хотира картасидаги прошивка файли ёрдамида ПО янгилаш имкониятини блоклаб қўйган эди.

ЎҚИНГ:  Энг арзон Huawei смартфони тақдим қилинди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!