Huawei’нинг ромсиз ва «қўшкўз» Honor 7X смартфони ҳам тайёр!

  •   DiMaX
  •  1619
  •  27.09.2017 15:52

Huawei’нинг ромсиз ва «қўшкўз» Honor 7X смартфони ҳам тайёр!

Хитойлик гигант Huawei суббренди – Honor компанияси ҳали тақдим этилмаган Honor 7X смартфонининг расмий тизерини эълон қилди. Унда гаджетнинг намойиш санаси ҳам кўрсатилган, дея хабар беради GizmoChina.

Аввалги «сизиб чиққан» хабарларга кўра, бу қурилма Honor V9 Mini деб аталиши керак эди, аммо ишлаб чиқарувчининг ўзи реклама постерида унинг номланиши бошқача эканини маълум қилди. Шунингдек, тизер бу смартфоннинг ромсиз экранига ва қўшалоқ объективли асосий камерага ишора қилган. Honor 7X’нинг тақдимот санаси ҳам тизерда кўрсатилган – уни 11 октябрда расман намойиш этишади.

Гап-сўзларга қараганда, Honor 7X ташқи кўриниши жиҳатидан Honor V9 моделига ўхшашдир. Бу қурилма ўрта нарх сегментидаги металл корпусли смартфон бўлади. Орқа панелда қўшалоқ камерадан ташқари бармоқ изи сканери ҳам жойлашган. Девайс USB Type-C портига, диагонали 5,9 дюймли дисплейга эга.