Huawei ўрта нархли nova 2s'ни тақдим қилди

Huawei ўрта нархли nova 2s'ни тақдим қилди

Huawei компанияси ўзининг таниқли "nova" туркумини яна бир қизиқарли гаджет билан бойитди. nova 2s деб номланган мазкур девайс дизайни ва жиҳатларига кўра сафдошларидан тубдан фарқ қилади.

Смартфоннинг орқа панели шишадан ишланган. Унга 6,0 дюймли, 18:9 стандартидаги, пиксел сиғими 2160 х 1080 белгига тенг экран ўрнатилган. Компания муҳандислари бармоқ изи сканерини дисплей остидаги "Home" тугмасига жойлаштирганлар.

Гаджетга етарли даражада самарали Kirin 960 чипи, 4 ёки 6 Гб "оперативка", 128 Гб сиғимли (шундай хотира сиғимига эга ўрта нархли илк аппарат) доимий хотира ўрнатилган.

Huawei nova 2s'нинг камераси сифатига шубҳа қилмаса ҳам бўлади: қўш сенсорли бош камеранинг бири 16 Мп (монохром), иккинчиси 20 Мп (RGB) модулга эга бўлган. Олд камера ҳам қўш сенсорли: 20 Мп ва 2 Мп. Смартфондаги аккумуляторнинг ток сиғими 3340 мА соат.

Huawei nova 2s қадоқдаёқ Android 8.0 Oreo'нинг ўзлаштирилган EMUI 8 талқинида фаолият кўрсатади.

Huawei nova 2S яқин фурсат ичида текор хотира талқинидан келиб чиқиб (4/6 Гб) $410 ва $455 доллардан сотувга чиарилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.