Huawei ўрта нархли P10 Lite'ни 100 долларга арзонлаштирди

Huawei ўрта нархли P10 Lite'ни 100 долларга арзонлаштирди

Шу йилнинг март ойида Huawei P10 Lite смартфонининг тақдимоти бўлиб ўтган эди. Тақдимотда смартфоннинг бошланғич талқини $350 долларга баҳолангани эълон қилинган эди. Компания орадан 8 ой ўтиб гаджетнинг нархини пасайтиришга қарор қилди. Энди Huawei P10 Lite деярли $100 долларга арзонлашиб, ҳозирда унинг нархи $255 долларга этиб белгиланган.

Экспертларнинг фикрича, бу Huawei томонидан амалга оширилган маъқул қарор бўлиб, бренднинг ўрта нархли смартфонлар бозоридаги муваффақияти учун жуда муҳим.

Қолаверса, "Lite" туркумида смартфон тақдим қилишни одат қилган компания 2018 йилда Huawei P11 билан бирга, P11 Lite'ни ҳам тақдим қилса ажаб эмас. Компаниянинг P10 Lite нархига киритган ўзгаришлари компаниянинг бозорда янги қурилмаларга жой ҳозирлаётганидан далолат бериши ҳам мумкин.

Huawei P10 Lite'нинг техник жиҳатлари:
Корпус: орқа панели шишадан, металл синч;
Экран: 5,2 дюйм, сиғими Full HD (1080x1920);
Процессор: Kirin 658, 8 ядроли, частота тезлиги 2.1 Ггц;
Тезкор хотира: 3 Гб;
Доимий хотира: 32 Гб, microSD орқали кенгайтириш мумкин;
Аккумулятор: 3000 mA соат, SuperCharge тезкор қувватлаш технологияси;
Бош камера: 12 Мп, диафрагма f/2.2;
Олд камера: 8 Мп.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!