Huawei P11 ҳамда P12 смартфонлари ишлаб чиқарувчининг расмий сайтида кўриниш берди

  •   DiMaX
  •  1578
  •  12.01.2018 18:01

Huawei P11 ҳамда P12 смартфонлари ишлаб чиқарувчининг расмий сайтида кўриниш берди

Хитойлик техногигантнинг навбатдаги флагмани ҳақида турли хабарлар чиқишда давом этмоқда ва улар кўп ҳолларда бир-бирини инкор этади. Жумладан, дастлаб янги модел Huawei P11 деб номланиши ва 40 мегапикселли, учта модулли асосий камерага эга бўлиши айтилган эди. Кейин эса бу янги флагман P20 деб аталиши хусусида маълумотлар тарқалди.

ЎҚИНГ: Huawei’нинг навбатдаги флагмани уч хил талқинда чиқади ва у P11 эмас экан!

Энди эса, ишлаб чиқарувчининг расмий сайтида кутилмаганда ҳали тақдим этилмаган Huawei P11 ва P12 моделлари ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. GSMArena хабарига кўра, бу ҳали сайтнинг синов босқичидаги саҳифасидир. Қизиғи – у ердаги суратлар ва маълумотлар  Huawei Ascend Mate 7 моделига тегишли, аммо бу саҳифалар Huawei P11 ҳамда P12 деб номланган.

Шу пайтгача чиққан сўнгги маълумотларга кўра, Huawei P11 (ёки, қандай номланишидан қатъи назар, компаниянинг навбатдаги флагмани)  диагонали 6.01 дюймга тенг бўлган Samsung EA8074 CMD TFT экранига эга бўлади. Дисплейнинг тасвир аниқлиги 2160×1080 пикселни ташкил этади ва унинг юқори қисмида, худди iPhone X экранидаги каби, «кемтик» мавжуд – унда селфи-камера ва гаплашиш динамиги ўрин олади.

Флагман келаси ойнинг охирида – MWC 2018 тадбирида тақдим этилиши кутилмоқда. Унга Huawei’нинг «сунъий идрок»ли Kirin 970 процессори ўрнатилади. Аммо бу смартфон ҳали тақдим этилмаган Kirin 975 чипи билан чиқарилиши ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалган.

ЎҚИНГ: Huawei P20 – дунёдаги энг қудратли фантастик смартфон бўлади

Айтиш керакки, Huawei P12 модели ҳақида умуман маълумот йўқ. Афтидан, у бўлажак флагманнинг янада такомиллаштирилган ёки ўлчамлари каттароқ версияси бўлса керак.