Huawei P20 – дунёдаги энг қудратли фантастик смартфон бўлади

  •   DiMaX
  •  2247
  •  09.01.2018 13:32

Huawei P20 – дунёдаги энг қудратли фантастик смартфон бўлади

2017 йилнинг иккинчи ярмида Huawei корпорацияси ўзининг саккиз ядроли флагман процессори – HiSilicon Kirin 970 моделини тақдим этган эди. У «сунъий онг» тизимини таъминлаш учун NPU нейрон сопроцессорига ва бир қатор фойдали хусусиятларга эга. Ҳозирга келиб, хитойлик компания ўзининг Mate 10, Mate 10 Pro ва Honor V10 смартфонларига мана шу чипни жойлаган.

ЎҚИНГ: Huawei ромсиз экранли Honor V10’ни расман тақдим этди

Ушбу корпорация энди жорий йилда Huawei P20 смартфонини намойиш этишни режалаштирган. Бу флагман 40 мегапикселли, учта объективли асосий камерага ва бир қатор инновацион технологияларга эга.

Куни кеча интернетга чиққан маълумотларга қараганда, Huawei P20 дунёдаги энг қудратли процессор базасида ишлайдиган бақувват смартфон бўлади. Бу ерда гап янги, ҳали тақдим этилмаган Kirin 975 чипсети ҳақида кетяпти. Хабарларга кўра, у олдинги «авлод»и – Kirin 970 процессоридан ҳам 20–25 фоизга кучлироқ бўлади. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчи ўзининг Kirin 975 чипсетига смартфондаги уч модулли камеранинг фаолиятини тўлақонли уйғунлаштирувчи махсус қўшимча ҳам қўшиш ниятида.

ЎҚИНГ: Snapdragon 835 маълумот узатишда Huawei процессорига мағлуб бўлди

Huawei P20 смартфони учта объективли асосий камера билан жиҳозланган жаҳондаги илк мобил қурилма бўлаётганидан хабарингиз бор. Шунингдек, у камерасининг 4 каррали оптик зумга эгалиги билан ҳам мақтанса арзийди. Дунёдаги энг бақувват Kirin 975 процессори билан эса бу флагман шунчаки фантастик смартфонга айланиши кутилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Huawei P20 модели томонлари ўзаро 18:9 нисбатда бўлган ромсиз дисплейга эга. Экраннинг остида бармоқ изи сканери жойлашади, гаджетнинг тезкор ва доимий хотирасиниг ҳажми тегишлича 6 ҳамда 64 гигабайтни ташкил этади. Уч сенсорли асосий камераси 40, селфи-камераси эса 24 мегапикселли. Бу флагманнинг расмий тақдимоти февралнинг охирида, MWC 2018 кўргазмаси доирасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Huawei’нинг навбатдаги флагмани уч хил талқинда чиқади ва у P11 эмас экан!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!