Huawei P20 Pro: Энг яхши камерафонда сурат олиб кўришди

Huawei P20 Pro: Энг яхши камерафонда сурат олиб кўришди

Бош камерасида 3 та сенсори мавжуд жаҳондаги илк смартфон бўлган Huawei P20 Pro ҳамда унинг қуйи талқини, бош камераси 2 сенсорли бўлган Huawei P20 моделларининг камерафон сифатидаги имкониятлари юқори баҳоланмоқда.

DxOMark компанияси мутахассислари фикрига кўра, улар айни пайтда жаҳоннинг энг яхши суратга олувчи смартфонларидир. Қуйидаги суратларни томоша қилиб, камерафонларга ўзингиз баҳо беринг.

Смартфонлар Leica фирмасининг қўш сенсорли бош камерасига эга бўлишган. Huawei P20 12 мегапикселли рангли ва 20 мегапикселли оқ-қора тасвир олувчи сенсорлар ҳамкорликда яхши сурат олади. Бош камера манзарани 2 карра яқинлаштириш функциясига эга.

Смартфон камераси ёрдамида манзарани 5 карра яқинлаштириб суратга олиш бунга қадар кузатилмаган.

Huawei P20 Pro бош камерасидаги асосий сенсор 40 мегапикселли ва бу рангли сенсор f/1.8 ҳажмли апертурага эга бўлган ҳамда манзарани 5 карра яқинлаштириб суратга олади. Бош камерадаги иккинчи датчик 20 мегапикселли ва манзарани оқ-қора суратга олади. Унинг ёруғлик тақсимловчи линзаси f/1.6 ҳажмли.

Учинчи сенсор 8 мегапикселли ва у телефото вазифасини бажаради, яъни кенг бурчакда суратга олади. Бош камерада фазали автофокус, давомли автофокус, лазерли ва чуқурлаштирилган автофокус, 5 карралик гибрид зум, HUAWEI'нинг "ақлли" барқарорлаштириш функциялари, секундига 960 та кадрга эга секинлаштирилган видеолар ёзиш имкониятига эга. Бош камера 4K сиғимли видео тасвирга олади.

Huawei катта ўлчамли пиксели билан ҳам мақтанмоқда: Huawei P20 Pro пиксели Galaxy Note 8 ва iPhone X'никидан бир ярим баробар катта.

Ҳар учала сенсор олган суратлар автоматик равишда яхлит ҳолга келади ва кенг динамик диапазонга ва табиий рангга эга бўлган тасвирлар ҳосил бўлади.

Девайслардаги 24 мегпикселли олд камера эса "сунъий ақл" орқали чиройли селфилар олишга хизмат қилади. Айниқса, "3D портрет" суратлар! Бу девайс секундига 960 та кадр муҳрлайдиган секинлаштирилган видеолар олади.

Ўқинг: Расмий: Huawei P20 Pro — ҳайратомуз смартфон тақдим қилинди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!