Илк ҳақиқий 5G-смартфонни қайси компания тақдим қилганини эшитдингизми?

Илк ҳақиқий 5G-смартфонни қайси компания тақдим қилганини эшитдингизми?

Хитойда ташкил этилган World Internet Conference кўргазмасида йирик корпорациялар интернет технологиялари келажагига оид прогнозларини айтдилар, айримлари эса ўзларининг яқин йилларга мўлжалланган режаларини ҳам ошкор этдилар.

Жумладан, мазкур тадбир доирасида Huawei компанияси раҳбари Ричард Ю кутилмаган баёнот билан чиқди. Ўз нутқи билан бирга у 5G тармоғини қўллаб-қувватловчи ишловчи смартфонни намойиш этди. Бу – истеъмолга киритилаётган бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишловчи дунёдаги илк смартфондир, деб ёзади GizmoChina.

Huawei раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирда мазкур қурилма устида ишлар олиб борилмоқда. Смартфон 2019 йили – айни АҚШ, Европа ва бошқа ҳудудларда бешинчи авлод уяли алоқа тармоғи ишга тушириладиган пайтга бориб бозорга тақдим этилади.

ЎҚИНГ: MWC 2017: LG, Sony, Samsung, Huawei, ZTE, HTC, Nokia’дан янги смартфонлар

Ричард Ю таъкидлашига кўра, ҳозиргача 5G’ни қўллаб-қувватловчи бир нечта смартфон тақдим этилган, шулардан бири ZTE Gigabit ҳисобланади. Бироқ уларнинг барчаси прототип бўлиб, мобил қурилмалар истеъмолчилари бозори учун мўлжалланмаган қурилмалардир. Унинг сўзларига кўра, компанияси бешинчи авлод тармоғида ишловчи смартфонни биринчи бўлиб айнан Huawei бозорга чиқаради.

ЎҚИНГ: ZTE илк 5G смартфонни намойиш қилади

Айтиш керакки, ҳозирда 5G тармоғи дунёнинг кўплаб мамлакатларида турли компаниялар томонидан синаб кўришмоқда. Жумладан, Ўзбекистоннинг миллий оператори – UZMOBILE ҳам бу борада мамлакатимизда етакчилардан бўлди. Бироқ унинг амалиётга тўлақонли татбиқ этилиши 2019 йилнинг ўрталаридагина бошланади, дейишмоқда мутахассислар.

ЎҚИНГ: UZMOBILE аллақачон 5G технологиясини синовдан ўтказди

Мутахассисларимиз яна бир нечта масалаларни ҳал этишлари лозим, аммо буниси энди шунчаки вақт масаласи, дейди Ричард Ю. Унинг сўзларига кўра, келажак технологиялари айнан бешинчи авлод мобил интернетига ва сунъий идрокка таянади. Huawei эса ўз маҳсулотларига сунъий идрокни татбиқ этиш бўйича фаол ишлар олиб бормоқда.

ЎҚИНГ: "Сунъий ақл" тизимига эга илк процессорни Huawei тақдим қилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!