Huawei реклама қилаверадиган ҳамёнбоп смартфон

Huawei реклама қилаверадиган ҳамёнбоп смартфон

 

Ишлаб чиқарувчи: Huawei компанияси.

Тақдим қилинган вақти: 2017 йил январ.

Қисқа техник тавсиф:

Корпус материали: алюминий;

Операцион тизим: Android 7.0;

Алоқа тармоғи (2 та сим-картали): 2G (850, 900, 1800, 1900 МГц), 3G (800, 1900, 2100, 900 МГц), 4G HSPA, LTE;

Процессори: 8 ядроли, 2.1 ГГц частота тезлигида ишлайдиган 64 битли HiSilicon KIRIN 655;

Оператив хотира: 3 ГБ;

Доимий ички хотира сиғими: 16 ГБ;

microSD қўшимча хотира бўлмачаси: мавжуд, 128 ГБ.гача;

Интерфейс: Wi-Fi (b/g/n), Bluetooth 4.0, қувватлаш ва маълумотлар алмашиш учун microUSB (USB 2.0) порти, 3.5 мм.ли аудиогарнитура;

Экран: 5,2 дюймли Full HD (1920×1080), IPS матрица;

Камера: 12/8 МП, фоточақноқ;

Навигация: GPS, ГЛОНАСС;

Қўшимча технологиялар: NFC, FM-радио, акселерометр, оралиқ-масофа сенсори, ёруғлик сенсори, компас, гироскоп, бармоқ излари сканери;

Батарея: 3000 мА соат, литий-ионли (Li-Ion), ажралмас;

Корпус ўлчамлари: 72.94 x 147.2 x 7.6 мм;

Вазни: 147 грамм;

Комплектда: Смартфон, наушник, скрепка, қувватлаш қурилмаси, USB кабел, кафолат талони ва фойдаланиш йўриқномаси мавжуд.

 

Танишув

2015 йилнинг апрел ойида Huawei компанияси Huawei P8 флагманининг “арзонлаштирилган” ёки “lite” талқинини тақдим қилди. Баҳордан сотувга чиқарилган P8 lite тезда оммалашиб кетди. Компания 2016 йилнинг февралида сал кам бир йил ичида бу смартфондан 10 миллион дона сотганини маълум қилган. Умуман олганда, Huawei P8 оиласига кирувчи смартфонлар жами 16 миллион дона сотилган. Бу ўша вақтда 300 дан зиёд смартфон ишлаб чиқарувчи курашаётган Хитой электроника бозоридаги кучли рақобатда катта натижа эди. Huawei бундан илҳомланиб, 2017 йилнинг январидан бошлаб, бу моделни кучли жиҳатлар билан бойитиб, халқаро бозорда ҳам сота бошлади.

Huawei P8 lite имкониятларига кўра, компаниянинг нисбатан қимматроқ GR5 2017 ҳамда 2016 йилнинг GT3 моделлари ўртасида туради. Аммо, улар ҳануз Android 6.0 операцион тизими бошқарувида ишлайди. Қуйида Huawei P8 lite имкониятларини очиб берувчи тавсифни ўқишга сизни таклиф қиламиз.

Дизайн ва фойдаланишга қулайлик

Янгиланган P8 lite — чиндан ҳам жозибадор аппарат. Унинг ташқи тузилиши Honor 6 ҳамда Honor 8 смартфонларини эслатиб юборади.

Смартфоннинг олд панели букик кўринишдаги ҳимоя шишаси билан қопланган. Олд панелнинг ён томон ромлари металлга жуда ўхшаб кетадиган пластикдан ишланган. Корпуснинг силлиқ қирралари, орқа камеранинг силлиқ услубда ишлангани, олд панелнинг тугмадан холи, дисплей устидаги сенсор ва динамикнинг симметрик жойлаштирилгани боис аппарат бир қарашда ёқимли таассурот уйғотади. Шунингдек, у кафтда ҳам қулай жойлашади.

5,2 дюймли дисплей атрофидаги рамкаларнинг ҳажми ўртача. Уни бир қўлда тутиб бошқариш ҳам мумкин.

P8 lite 2017 аппарати 3 хил рангдаги корпусда ишлаб чиқарилади: қора, оқ, кўк ва тилла ранг.

Корпусда элементларнинг жойлашуви доимий стандарт асосида: microUSB порти, бош динамик ва микрофон корпус қуйисида, клавишлар корпуснинг ўнг томонида, «гибрид» SIM-карта бўлмачаси чап томонда, ҳамда қулоқчин учун mini-jack томдан ўрин олган. Корпус биқинидаги клавишлар қулай, экран тугмаларини эса созлаш мумкин. Дисплейнинг ўнг томонида ўтказиб юборилган хабарлардан огоҳ қилувчи индикатор мавжуд.

Бармоқ излари сканери орқа панелнинг юқорироқ қисмида, марказда жойлашгани боис, ички сезги билан, яъни телефон блокировдана чиқариш учун корпусни орқага ўгирмасдан туриб, кўрсаткич бармоқни унга босиб, смартфон тизимига кириш мумкин. Huawei тақдим қилган бошқа “ақлли” телефонлар каби, бу гаджетнинг бармоқ излари сенсори ҳам тез ва аниқ ишлайди. Ишлаб чиқарувчининг айтишича, сенсор 0,3 секунд ичида бармоқни текширувдан ўтказиб, тизимни очади.

Шунингдек, мазкур сенсордан смартфонни бошқаришда ҳам фойдаланиш мумкин: тизимни очиш ва ёпиш, огоҳлантиришлар панелини тозалаш, галереядаги фотосуратларни кетма-кет очиш, суратга олиш, қўнғироқларга жавоб бериш, будилникни ўчириш мумкин. Фойдаланишда бу катта қулайлик туғдиради. Унинг бу функцияларини ўчириб қўйиш ҳам мумкин.

Фойдаланиш сифати ва қулайлиги бўйича эътироз йўқ: деталлар пишиқ-пухта жойлашган, корпус мустаҳкам ва сифатли йиғилган. Ягона кичик камчилик — бу сирпанчиқ корпус. Аммо, бу аксарият смартфонларда учрайдиган жиҳат.

Экран

P8 lite 2017 смартфонида 5,2 дюймли, IPS матрицали Full HD, яъни 1920х1080 пикселли дисплей ўрнатилган. Дисплей устидан ён томонга букилган, яъни 2,5D эффектига эга ҳимоя шишаси қопланган. Дисплей билан боғлиқ кичик бир камчилик — бу унда доғ-дуғга қарши плёнканинг мавжуд эмаслиги. Натижада, бармоқ тегиши билан экран ўзига изларни қолдира бошлайди. Бу эса унинг кўринишига таъсир қилиб, фойдаланишда ноқулайлик туғдиради.

Экранда ранг-тасвирнинг акс этиш сифати юқори. Экран маркази ва чеккасида ранг-тасвирнинг етказилиши бир хилди — яхши. Матрица ёруғликни юқори диапазонда узатади. Экран ёруғлигини автоматик равишда созлайдиган сенсор самарали ишлайди.

Тўғри, оддий фойдаланувчининг кўзига ташланмас камчиликлари бор, бироқ умумий олганда дисплей табиий ранг узатиш қобилиятига эга. Созламалар орқали ранг ҳароратини мустақил белгилаш мумкин. «Кўзни ҳимоялаш» режими экрандаги кўк тус омилини камайтиради.

Аппарат платформаси ва аккумулятор имкониятлари

Смартфон компаниянинг шахсий HiSilicon Kirin 655 процессори базасида яратилган. Унинг 8 та Cortex-A53 ядроиси мавжуд. Смартфонда график-тасвирни қайта ишлайдиган Mali-830MP2 видео-картаси ўрнатилган. Платформа маълумотларни 16 нанометрли технологик жараёнда қайта ишлайди.

HiSilicon Kirin 655 чипсети 2016 йилнинг сўнгида тақдим қилинган бўлиб, ундаги 4 та ядро 1,7 ГГц ва қолган тўрттаси (энергия тежайдиган) 2,1 ГГц частота тезлигида ишлайди.

Мисол учун, GT3 ва GR5 2017 девайслари Kirin 655’дан эскироқ Kirin 650 чипида ишлайди ва уларнинг самарали ишлаши бўйича оммавий норозилик кўзга ташланмаган. Янги процессор ядроларининг частота тезлиги эса ундан 100 МГц тезроқ.

Шунингдек, қўшимча ёрдамчи процессор ҳам бўлиб, у фойдаланувчининг қадамини ҳисоблайди, шунингдек фон режимида мусиқанинг янграшини таъминлайди. P8 lite телефонида 3 гигабайтли тезкор хотира, 16 ГБ доимий (9,54 гигабайти фойдаланувчи учун) хотира ўрнатилган. Ундаги 2 та бўлмачали NanoSIM-картанинг ўрнига қўшимча хотира картасини ҳам ўрнатиш мумкин.

Одатий фойдаланганда аппарат платформаси узлуксиз ва узилишларсиз ишлайди. Айниқса, Android 7.0’нинг ўзлаштирилган талқинида смартфон янада осон ва қийинчиликсиз ишлайди.

Huawei компанияси P8 Lite’ни ўртача сиғимли аккумулятор билан “сийлаган” — 3000 мА соатли батарея ўртача фойдаланганда уни 2 кун давомида қувват билан таъминлайди.

Камералар имкониятлари

Huawei P8 Lite’нинг бош камераси 12 мегапикселли сенсор, f/2.2 диафрагмали 5 турдаги оптик линзага эга объектив асосига яратилган. Смартфон сенсорининг пикселлар миқдори ошгани (1,25 мкм) ҳамда автофокуснинг ошгани билан ўзига хосдир.

Бош камера олган суратлар сифати яхши. Ҳамёнбоп камерафонлар орасида P8 Lite бу борада ўзини оқлайди. Бино ичида ёки кечки шароитда ҳам яхши кадр олса бўлади.

Олд камера модули 8 Мп (f/2.0, пиксел ўлчами — 1,4 мкм) бўлиб, унинг суратга олиши ҳам ёмон эмас. Айниқса, олд камеранинг оқ тус балансини тўғри белглай олиши — суратда қиёфанинг табиий кўринишда акс этиши, деталларнинг ёрқин муҳрланишига хизмат қилади.

Қуйидаги суратларда Huawei P8 Lite камераларининг имкониятларига ўзинги гувоҳ бўлинг.

HDR режимидан ташқари, смартфонда «Ёруғлик» ва бошқа режимлар ҳам мавжуд.

Умуман олганда, Huawei P8 Lite камералари фойдаланувчини хурсанд қилади. Унда олинган суратларни ундан қимматроқ турадиган GR5 2017 смартфонида олинган фотосуратлар билан таққослаш ҳам мумкин. Фақат “қаҳрамонимиз”да махсус — сурат  қаърини янада ёрқинлаштирадиган алоҳида модул мавжуд эмас.

Мултимедиа

Смартфондаги мултимедиа имкониятлари тўғрисида узоқ гапиришга ҳожайт йўқ: P8 lite динамиги одатий карнайлардан фарқ қилмайди, овоз хирриллаб қолмайди, қулоқни чарчатмайди. Суҳбат динамигида ҳам овоз тоза жаранг сочади.

Аудио қулоқчинларда мусиқанинг эшитилиши ўртачадан бир оз паст. аммо, «гарнитура учун SWS эффекти» деган режимдан фойдаланилса, мусиқани сифатли ва кенг сиғимда тинглаш мумкин.

 

Дастурий платформа

P8 lite 2017 Android 7.0 операцион тизимида фирманинг янги — EMUI 5.0 прошивкасига эга бўлди. Ҳамёнбоп смартфонлар орасида Nougat’да ишлайдиган гаджетлар у қадар кўп эмас.

Бу платформадаги энг муҳим жиҳат — “смс”ларга огоҳлантиришлар панелининг ўзидан туриб жавоб бериш имконидир.

Huawei EMUI 5.0 янгича дизайнда яратилган бўлиб, иловалардан иборат алоҳида менюларни ташкил қилиш имконияти мавжуд.

Овал шаклидаги клавишларнинг ишлаши тезкор ва улар бармоқ зарбига кўра, амалларни бажаради. Компаниянинг эълон қилишича, смартфон дастурий тизимидаги аксарият амалларни энди клавишларни 2-3 марта босишда бажариш мумкин. Бу — энг катта қулайликлардан бири.

Хулоса

Huawei P8 lite 2017 қўлда салобат билан турадиган жозибадор дизайни, қадоқдаёқ Android 7.0 илғор операцион тизим, тезкор бармоқ излари сканери, сифатли экран намойиши ҳамда яхши бош ва олд камераларга эгалиги, шунингдек жаҳон тан олган Huawei томонидан яратилган ҳамёнбоп.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

asaxiy.uz 2.1 млн сўм Сотиб олиш
olx.uz $230 Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги