Huawei смартфон ва планшетларини харид қилганларга Ucell мегабайтлар беряпти

Huawei смартфон ва планшетларини харид қилганларга Ucell мегабайтлар беряпти

Ucell уяли алоқа оператори смартфон ишлаб чиқарувчи Huawei компанияси билан ҳамкорликда «Совғага мегабайтлар!» акциясини йўлга қўйди. Бу ҳақда операторнинг сайтида хабар берилган.

Мазкур акция доирасида расмий кафолатга эга бўлган Huawei смартфонлари ва планшетларини харид қилган абонентга Ucell алоқа оператори бонус тарзида интернет-трафик тақдим этади. Харид қилинадиган қурилма русумига қараб, абонент уч ой мобайнида ҳар ой Ucell’дан 2000 МБ ёки 4000 МБ кўринишида бонус олади.

Бонус олиш тартиби ҳамда «Совғага мегабайтлар!» акциясида иштирок этиш учун харид қилиш лозим бўлган Huawei гаджетлари рўйхати билан Ucell сайтидаги тегишли саҳифада танишиш мумкин.

Айни кунларда «Малика» савдо мажмуаси дўконларида айрим Huawei смартфонларига белгиланган нархлар эса ушбу хабаримизда кўрсатилган.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.