Huawei ўзининг флагмани янги iPhone смартфонини “уриб қўйиши”га ваъда бермоқда

Huawei ўзининг флагмани янги iPhone смартфонини “уриб қўйиши”га ваъда бермоқда

Huawei ўзининг Mate 10 флагман смартфонини Apple компанияси янги авлод смартфонлари тақдимотини ўтказган вақтда чиқармоқчи, деб ёзади Ferra.ru.

Компаниянинг истеъмол бўлинмаси раҳбари Ричард Юнинг сўзларига кўра, Huawei нинг янги қурилмаси кўплаб жиҳатлар бўйича iPhone’ни “уриб қўя олади”.

Юнинг таъкидлашича, Huawei Mate 10 смартфонининг бутун олд томони дисплейдан иборат бўлади, қуввати эса нисбатан узоқроқ вақтга етади, айни дамда қувват олиш вақти ҳам тезлашади.

Huawei вакили компаниянинг янги қурилмаси “яна бошқа кўплаб жиҳатлар” бўйича iPhone билан рақобатга кириша олишини айтди-ю, бироқ бу жиҳатлар нималардан иборат эканлигига аниқлик киритмади.

Аввалроқ маълум бўлган тафсилотларга кўра, Huawei Mate 10 смартфонида тақдимоти яқиндагина Япониянинг JDI компанияси томонидан ўтказилган 6 дюймли (2160 х 1080 пикселли) Full Active экранидан фойдаланилади.

Шунингдек, смартфонда 3D-сканерлаш ҳамда қўшимча реаллик хоссаларига эга қўш камера ва 10 нанометрли HiSilicon Kirin 970 чипсети бўлиши ҳам айтилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.