Huawei Y5 2017: 100 долларлик камерафон олган илк суратлар

Huawei Y5 2017: 100 долларлик камерафон олган илк суратлар

Хитойлик смартфон ишлаб чиқарувчилари ҳам аллақачон рақобатбардош смартфон ярата олишларини исботлаб улгуришган. Huawei компанияси MATE 9 флагманидан кейин, камерафонлар ишлаб чиқаришга қодир эканини амалда кўрсата олди. Шунингдек, бу бренднинг яхши камерафонлари ҳамёнбоп нархда ҳам бозорга чиқарилмоқда. Жумладан, яқинда тақдим қилинган Huawei Y5 2017 смартфони ҳамёнбоп бўлса ҳам, рақибларига нисбатан таассуротли суратга олиши билан диққатга сазовор.

Huawei ушбу Y5 2017 девайсига ёруғлик линзаси 8 МП бўлган бош камера ўрнатган. Унинг 5 мегапикселли олд камера сенсори учун f/2.4  ҳажмли апертура ўрнатилган. Бу селфи-камера кенг бурчак остида суратга олиши билан ўзига хос.

Ҳаттоки, селфи камера "beautify mode", яъни гўзаллаштирувчи режимга ҳам эга. Натижада, бой технологик дастурларга эга камера иловаси ёрамида тунги шароитда олинган селфилар ҳам сифатли чиқишига шароит яратилади.

Қуйида Y5 2017 смартфонида олинган илк фотосурат намуналарини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 



Ёруғлик паст шароитда олинган сурат:


Фотосуратларга кўра, бош камера ҳамёнбоп смартфонлар орасида муаммосиз рақобатга киришади. Суратлар кенг бурчак остида олингани, ранг-тус меъёри жойидалиги, манзара деталларга бойлиги ва динамик диапазон кенглиги билан ўзига хос. Тўғри, қоронғуда сурат олишда аксарият арзон смартфонлар каби, Huawei Y5 2017 ҳам ожиз қолади.  


Олд камера эса кундузги шароитда ёрқин селфилар олиши билан аҳамиятли.


Қоронғу шароитда селфига олишдан қўрқмаса ҳам бўлади. Боиси, унинг ҳам фоточақноғи бор. 


Huawei Y5 2017'га хос жиҳатлар:

Дисплей: 5 дюймли HD IPS (1280 x 720 пиксел);

Процессор: 1.4 Ггц, 64 битли, 4 ядроли MT6737T;

Видео-карта: Mali T720;

Тезкор хотира: 2 Гб (юқори талқинида каттароқ);

Доимий хотира: 16 Гб, micro SD хотира бўлмаси мавжуд;

Бош камера: 8 мп (f/2.0) автофокус ва фоточақноқ мавжуд;

Селфи-камера: 5 Мп (f/2.4) 84 даража остида суратга олади ва фоточақноққа эга;

Аккумулятор: 3,000 мА соат;

Операцион тизим: Android 6.0 Marshmallow, EMUI 4.1;

Алоқа: 2 та сим-картали, WiFi, 3G, LTE, Bluetooth 4.0, GPS, A GPS, GLONASS;

Сенсор-датчиклар: акселерометр, ёруғлик сенсори, оралиқ-масофа сенсори, овоз датчиги ва бошқалар;

Ўлчамлари: 143.8 x 72 x 8.45 мм;

Вазни: 150 гр;

Нархи: халқаро бозорда 115-130 АҚШ доллари оралиғида сотилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!