Huawei Y6 II: “Малика”нинг асил ва ҳамёнбоп смартфони

Huawei Y6 II: “Малика”нинг асил ва ҳамёнбоп смартфони

Huawei 2016 йилда тақдим қилган, нисбатан ҳамёнбоп смартфон моделлари орасида бугун биз кўриб чиқмоқчи бўлган девайс ўз ўрнига эга.

Huawei Y6 II – Ўзбекистондаги электроника бозорларида яхши сотилаётган ўрта нархли смартфон. Ихчамроқ Y5 II моделидан фарқли равишда, бу модел 5,5 дюймли дисплейи билан фаблетларга ҳавас қилган. Шу билан бирга, унинг нарх-навоси аппарат таъминоти имкониятларига анча, аниқроғи инсоф билан мувофиқлаштирилган.

Huawei Y6 II жиҳатлари:

Тақдим этилган вақти: 2016 йил, сентябрь;

Дисплей: IPS, 5.5 дюйм, 1280×720, 267 ppi;

Процессор: 64 битли HiSilicon Kirin 620, 8хARM Cortex-A53, 1.2 ГГц;

График-тасвирга масъул: Mali-450 MP4;

Операцион тизим: Android 6.0 Marshmallow + EMUI 4.1;

Тезкор хотира: 2 Гб;

Доимий хотира: 16 Гб, MicroSD бор;

Камера: 13 Мп, светодиодли фоточақноқ, олд камера 8 Мп;

Аккумулятор: 3000 мА соат;

Алоқа тармоғига мувофиқлиги:

2G тармоғидаги стандарт алоқа: GSM 850 / 900 / 1800 / 1900 — SIM 1;

3G тармоғидаги стандарт алоқа: HSPA+;

4G тармоғидаги стандарт алоқа: Band 1, 3, 7, 8, 20 ТС;

NFC: йўқ!;

Ўлчамлари: 154.3 х 77.1 х 8.45 мм;

Вазни: 168 грамм;

Ўзбекистондаги нархи: 1 369 500 сўм;

Қадоқда нималар бор?

Y6 II қадоғидаги манзара Huawei'га хос анъанавий кўринишда: смартфон, кабел ва қувватлаш қурилмаси, қўлланмалар.

Дизайн ва шаклдорлик

Huawei Y6 II корпуси тўлиқ пластик хомашёсидан тайёрланган. Шаклига кўра корпус бир оз ясси бўлган бурчаклардан иборат тўғрибурчак дизайнида тайёрланган. Орқа панелдаги бўртма жимжимадор, текстурали тасвир смартфон "истараси"ни бир оз очган ва ўзига хослик бағишлаб турибди. Шу билан бирга, бу услуб смартфоннинг кафтда мустаҳкам жойлашиши учун ҳам айни муддао.

Huawei Y6 II модели корпусининг ёнлари хром қопламали ва кўринишидан пишиқ металлни эслатади ҳамда диққатга сазовор. Ён томон тугмалари орасида одатга кўра, овозни бошқариш ва ўчириб-ёқиш, блокировкадан чиқариш тугмалари мавжуд.

Huawei Y6II кўринишидан пишиқ-пухта ва замонавий стилда. Экран устини тўлиқ қоплаб олган 2,5D шаклидаги ҳимоя шишаси кўзни қувонтиради. Экран ён томонларидаги ромлар қалинлиги 2,5 миллиметр.

Смартфон корпусининг қуйисида динамиги учун туйнук мавжуд. Корпус борасида кўпчиликка маъқул томони – орқа панелнинг олиниши. Бу ерда смартфоннинг 3000 мА соат ток сиғимли аккумуляторига дуч келамиз.

3.5 мм ўлчамидаги аудио туйнук смартфоннинг том қисмида жойлашган. Корпус қуйисида эса microUSB порти жойлашган. SIM-карта ва қўшимча хотира картасини ўрнатиш учун орқа панелни очиш керак бўлади. Шунга қарамасдан, смартфон батареясини мустақил алмаштириш имконсиз. Корпус конструкцияси қисмларга ажраладиган бўлгани билан, аппарат монолит услубда ишлаб чиқарилган.

Y6 II ўлчамлари: бўйи — 154,3 мм, эни — 77,1 мм, корпус қалинлиги — 8,45 мм, вазни — 168 грамм. Корпус ранглари — қора, сариқ, тилла ранг, оқ, пушти, кўк.

 

Дисплей

Смартфондаги 5,5 дюймли экран классик сиғимли -- HD, аниқроғи ундаги пикселлар сиғими 1280 га 720 белгига тенг. Тўғри, бугунги арзон смартфонларнинг аксарияти FULL HD сиғимга кўчмоқда. Шундай бўлса ҳам, Huawei Y6II  экрани ранг-тусни аниқ узатади ва тасвир сифати фойдаланувчини хафа қилмайди. Қолаверса, ранг ҳароратини мустақил равишда созлаш ҳам мумкин. Экран аксарият айфонлар каби, IPS матрицага эга бўлган. Шу боис, тасвир бурчакларида ранг узатишда бирор муаммо йўқ.

Айрим ҳолларда экрандаги баъзи пикселлар сезилиб қолса ҳам, суратдаги аниқ-равшанлик йўқолмайди.

Дисплей қолган жиҳатлари, жумладан ранг узатиши ва ранглар ўртасидаги қарама-қаршилик борасида нархига муносиб. Экрандаги ёрқинлик захираси ҳам етарли ва ҳар қандай шароитда матнни ўқиш ёки тасвирни томоша қилишда фойдаланувчини хурсанд қилади.

Платформа ва самарадорлик таъминоти

Huawei Y6 II смартфонининг платформа асосида 64 битли, 8 ядроли HiSilicon Kirin 620 процессори ўрнатилган бўлиб, унинг частота тезлиги 1.2 ГГц. График-тасвирни қайта ишлаш учун Mali-450 MP4 видеочипи мавжуд.

AnTuTu тестларида бундай жиҳатлар аппаратга 31 минг балл олишга ёрдам беради. Бу эса $150 долларгача сотиладиган смартфон учун чидаса бўладиган натижа. Ўйин ва бошқа кундалик вазифалар учун бу етарли имконият. Жумладан, 2D ўлчамли ўйинларни бир текис ва тезкор ўйнаш мумкин.

Девайсдаги оператив хотира – 2 Гб, ва бу смартфонни нисбатан имконияти пастроқ бўлган Huawei Y5 II (1 Гб тезкор хотира) моделидан фарқлаб туради. Смартфонлардаги доимий хотира сиғими эса бир хил -- 16 Гб. Бундан 10 гигабайти фойдаланувчи учун бўш. Хотира борасидаги танқисликни қўшимча хотира флешкаси ҳал қилади. Бунинг учун корпусда алоҳида бўлмача мавжуд.

Смартфон қадоқда Android 6.0'нинг ўзлаштирилган EMUI 4.1 талқинида ишлайди. Айни пайтда ишлаб чиқарувчи смартфонларини янги операцион тизим билан таъминлаш устида ҳаракат қилмоқда. Бу тизим қулай ва бир қанча фойдали функцияларни ўзида жам қилган.

Камера

Huawei Y6 II бош камераси 13 мегапикселли ва бу камера автофокус ҳамда фоточақноқ билан таъмин қилинган. Тасвир сифати бевосита ёруғлик даражаси билан боғлиқ. Кундуз куни, ёруғлик етарли вақтда жуда ёрқин суратлар олиш мумкин. Ичкари шароитда олинган суратлар сифати эса ўрта даражали. Яъни, шу нархдаги смартфонларга хос. Шу билан бирга, рақибларидан бирор устунлиги кузатилмайди.

Олд камера эса ҳайратга муносиб. 8 мегапикселли бу сенсорнинг диафрагмаси f/2.4 стандартида. Автопортрет олишни яхши кўрадиганлар деталларга бой селфилардан кўнгиллари чоғ бўлади. Бош камерада узоғи билан Full HD видеолар ёзиш мумкин.

Сурат олишда фойдаланувчи камерани мустақил созласа ҳам бўлади. Жумладан, фокусни танлаш, профессионал режимни ва HDR режимини ёқиш ва бошқалар. Созламалар кўп ва жуда керакли. Бу эса яхши сурат олишга ёрдам беради.

 

Қуйида Huawei Y6 II смартфонида олинган суратларга баҳо беринг.

 

Алоқа ва овоз имкониятлари

Huawei Y6 II моделининг овоз таратиш имкониятлари юқори. Жумладан, ундаги DTS режими қуйи ва қюори частоталарни созлаш имконини беради. Смартфон карнайларидан таралаётган овоз захираси етарли. Мусиқани ҳатто 70 фоиздан паст даражада ҳам мириқиб тинглаш мумкин. Бош динамик ўз вазифасини сидқидилдан адо этади. Қувонарли яна бир жиҳат -- FM-радионинг борлиги. Суҳбат динамиги эса бирор нохуш носозликлар келтириб чиқармади. Ундан таралаётган овоз аниқлиги сифатли ва тиниқ.

Смартфон GSM ва UMTS тармоқларида муаммосиз фаолият кўрсатади, шунингдек LTE (1, 3, 20, 8) тармоқларини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Аккумулятор имкониятлари

Батареянинг электр токи сиғими 3000 мА соат. Бу қувват ўртача фойдаланганда, 1,5 кунга етади. Агар қувват бир оз авайлаб ишлатилса, смартфон тўлиқ қуввати иккинчи куннинг кечига қадар беминнат хизмат қилади. Яъни, қувват 2 суткага етиб беради.

Сўнгсўз ўрнида

Huawei Y6 II смартфонини харид қилиш учун 5 сабаб:

  • фойдаланиш учун яхши ва қулай дизайн;
  • катта, ёрқин ва контрастга бой экран;
  • таассуротли сурат олувчи камера;
  • нарх-навоси инсоф доирасида.

Huawei Y6 II смартфони ҳамёнбоп туркумга мансуб бўлса ҳам, унинг аппарат ва дастурий таъминот платформаси ёмон эмас. билан бирга унинг в комплекте идет зарядное устройство, а также кабель. Девайс ташқи кўринишидан ҳам кўзга дарров ташланади.

Тан олиш керак, ҳамёнбоп смартфонлар бозорида ҳозир рақобат жуда юқори. Бу нарх эвазига айни пайтда ромсиз экранли ва металл корпусли смартфонларни ҳам харид қилиш мумкин. Бироқ, Huawei Y6 II улар орасида платформа самарадорлиги билан ўзига хос бўлиб қолади.

Шу билан бирга, смартфонда бугун контактсиз тўлов учун зарур NFC модулининг йўқлиги ҳам таассуфли ҳолат.

Экраннинг пикселлар сиғими паст эканини, гаджетнинг дизайни ва сифатли йиғилган корпуси "ювиб кетади".

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

asaxiy.uz 1,3 млн сўм Сотиб олиш
"Малика" 1,3 млн сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!