Huawei яна бир ҳамёнбоп смартфон тақдим қилди

Huawei яна бир ҳамёнбоп смартфон тақдим қилди

Huawei компанияси яхши оммалашган P9 флагманининг ҳамёнбоп талқинларини тайёрлашда давом этади. P9 lite'нинг давомчиси бўлган бу галги смартфон ўз дизайнини жаҳоннинг энг машҳур гаджетидан олган. Уни кўпчилик iPhone 7'га ўхшатмоқда.

P9 lite mini – бу нисбатан арзон синфга мансуб, 2 та сим-картали смартфон. У P9 lite'дан бир оз кичик.

5,2 дюймли, full HD-дисплейли Huawei P9 lite'дан фарқли равишда, P9 lite mini 5 дюймли HD сиғимли дисплей билан таъминланган. Смартфонга 4 ядроли Snapdragon 425 чипи, 2 гигабайтли тезкор ва 16 гигабайтли доимий хотира, ток сиғими 3,020 мА*соат бўлган аккумулятор ўрнатилган.

Бош камера аввалги талқинлар билан бир хил – 13 мегапикселли, селфи-камера пиксели 3 поғона пастлаган -- 5 мегапикселли.

Хитойлик ишлаб чиқарувчи гаджетнинг сентябрдан 225 АҚШ долларидан сотилишини расман маълум қилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#P9 Lite

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.