Ичкаридан нигоҳ: Samsung Galaxy Note 8’ни очиб кўришди (+видео)

Ичкаридан нигоҳ: Samsung Galaxy Note 8’ни очиб кўришди (+видео)

Таниқли iFixit ресурси мутахассислари Samsung’нинг янги флагмани – Galaxy Note 8 фаблетини очиб кўришди. Улар мазкур қурилмани қандай очиш жараёнини босқичма-босқич акс эттирган мақолани ҳамда бу жараённинг видеосини интернетга жойлашган.

Мана, видеолавҳада ўзингиз томоша қилинг:


Энди, зарурат туғилганида бу моделни таъмирлаш учун очишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида икки оғиз:

Маълум бўлишича, смартфоннинг кўп қисмлари модулли характерга эга бўлиб, бир-биридан мустақил ҳолда алмаштирилиши мумкин экан. Ижобий жиҳатлари сифатида яна, смартфонда фақатгина Phillips’нинг стандарт шуруплари қўллангани айтилган. Батареяни ҳам алмаштириш имкони бор, лекин мустаҳкам ушлайдиган елим ва ёпиштирилган орқа панель бу жараёнда муаммо туғдиради.

Samsung Galaxy Note 8’ни очишдаги салбий томонлари сифатида эса қуйидагилар таъкидланган. Таъмирлаш учун шишадан ишланган орқа панелни олишга тўғри келади; елим кўп сурилгани сабабли бу бирмунча қийин кечади. Дисплейни алмаштириш учун ҳам шу орқа панелни ва дисплейнинг ўзини олишга тўғри келади. Бу иккала қисм ҳам ўта мўрт ва кўп миқдордаги елим билан мустаҳкам ёпиштирилган.

Мақолада таъкидланишича, таъмирга яроқлилик бўйича ушбу планшетофон ҳам, худди аввалги Galaxy Note 7 модели каби, 10 баллик шкалада 4 баллга лойиқ кўрилган. Мазкур кўрсаткич бўйича бу йилнинг таъмирлаш мушкул смартфонларини мана бу мақоламизда ўқишингиз мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.