ICTExpo кўргазмасида Beeline стенди икки йил мобайнида энг инновацион стенд деб тан олинмоқда

ICTExpo кўргазмасида Beeline стенди икки йил мобайнида энг инновацион стенд деб тан олинмоқда

Beeline алоқа оператори ICTExpo 2017 ахборот-коммуникация технологиялари кўргазмаси натижаларини эълон қилади. Йилнинг асосий воқеасидан сўнг компания АКТ соҳаси ташкилотчиларидан «Энг инновацион стенд учун» номинациясида мукофотга сазовор бўлди.

Воқеани изоҳлар экан, Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов шундай деди: «Биз Beeline‘нинг инновацион етакчилигини қайта-қайта юксак ва обрўли даражада тасдиқланаётганидан жуда мамнунмиз. АКТ ҳафтаси яна бир бор ўзининг кучли энергияси, динамикаси ва истисносиз барча иштирокчиларни жалб этиши билан ажаблантирди ва илҳомлантирди. Ушбу уч кун мобайнида ўз фаолияти ва иштироки билан байрам муҳитини яратишга ёрдам берганларга миннатдорчилик билдирамиз!”

Эслатиб ўтамиз, ICTWeek 2017 майдончасида Beeline илк маротаба VEON иловаси жорий этилишини эълон қилди. Телеком-бизнесдан IT-компанияга бўлган трансформациянинг ушбу босқичида, VEON фойдаланувчилар учун ноёб smart digital-ечимларни тақдим этишга ва жорий қилишга мўлжалланган. Интерактив тизер ва VEON платформасини эълон қилишдан ташқари, компания бир вақтнинг ўзида виртуал воқеилик тизимида ўтган шоу-танловларни ҳам ўтказди. Стенднинг ҳар бир меҳмони совғаларга эга бўлди.

Батафсил маълумот ва фотосуратлар – http://www.facebook.com/beeline.uz 

Мавзу:

#Beeline

Саид Мамуров

Terabayt.uz'нинг энг меҳнаткаш ходимларидан. Севимли машғулоти интернет титиб, ахборот технологияларига оид энг сўнгги хабарларни мутолаа қилиш. Бу орада уларнинг ичидан яхшиларини териб олиб, сизларга ҳавола қилиб туради.