IFA-2016: Lenovo тугмасиз ноутбукни намойиш этди

IFA-2016:  Lenovo тугмасиз ноутбукни намойиш этди

Хитойнинг Lenovo компанияси Берлинда шу кундарда бўлиб ўтаётган IFA-2016 кўргазмасида тугмасиз ноутбукни намойиш қилди. Yoga Book номли ушбу ноутбук сенсорли панель ёрдамида бошқарилади.

Тугмалар чегараси фон ёруғлиги орқали белгиланади, бироқ фон чироғини ўчириб, панелдан расм чизиш мақсадида ҳам фойдаланса бўлади. Бунинг учун ноутбукда қувватлашни талаб қилмайдиган Wacom стилуси кўзда тутилган.

Yoga Book’да анъанавий тугмали клавиатурадан воз кечиш – ноодатий ва замонавий қарор. Сенсорли панелда босиш ҳаракатига жавоб қайтарадиган вибрация тизими йўлга қўйилганлиги сабабли клавитурага ўрганиш жуда осон.

Бундан ташқари, сенсорли клавиатура жараён давомида фойдаланувчининг ҳаракатларини эслаб қолади, сўзларни тахмин қилади ва автоматик тарзда имловий хатоларни тўғрилаб, сўзларни тўлдиради.

Yoga Book трансформер форм-факторида ишланган. Уни ноутбук, планшет, тақдимот панели ва чизиш асбоби сифатида ҳам ишлатиш мумкин.

Ноутбукнинг параметрлари қуйида берилган:

  • Экран: 10,1 дюйм, Full HD
  • Процессор: Intel Atom x5, 2,4 ГГц
  • Тезкор хотира: 4 ГБ
  • Доимий хотира: 64 ГБ
  • Қалинлиги: 9,6 мм
  • Масса: 690 г
  • LTE: мавжуд
  • Аккумулятор: 15 соат ишлашга мўлжалланган

Трансформер иккита версияда ишлаб чиқарилади: Android 6.0 дастурида ишлайдиган версияси -499 доллар, Windows 10 дастури ўрнатилган версия эса 549 доллар нархда сотилади. Қурилманинг сотуви октябрь ойида бошланади.

download (1) download (2) download (3) download (4) download (5) download

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!