IFA – 2016: Samsung Gear S3 Classic ва Gear S3 Frontier

IFA – 2016: Samsung Gear S3 Classic ва Gear S3 Frontier

Берлинда бошланган IFA – 2016 кўргазмасида Samsung компанияси Gear S3 Classic ва Gear S3 Frontier соатларини намойиш қилди. Смартвотчлар компаниянинг Tizen операцион тизимида ишлайди. Қурилмалар 46 мм кенгликдаги корпус ва 360×360 пиксель аниқлигидаги 3-дюймли Super AMOLED дисплейига эга.

“Ақлли” соатлар 1 ГГц частотада ишлайдиган икки ядроли процессор, 768 МБ тезкор хотира ва 4 ГБ доимий хотира билан таъминланган. Бундай ҳажмдаги доимий хотирага бир қанча файлларни, жумладан, мусиқаларни сақлаш мумкин.

Моделларга Wi-Fi, Bluetooth, GPS, NFC модуллари ва ҳатто барометр ўрнатилган. Корпуслар IP68 стандарти билан ҳимояланган бўлиб, сув ва чанг ҳамда ҳарорат пасайишлари чидамли.

Ишлаб чиқарувчининг айтишича, соатларнинг заряди 3-4 кун автоном ишлашга етаркан. Соат дисплейига керакли ахборотларни доим кўрсатиб турадиган Always on технологияси жорий этилган. Ушбу режим дисплейдаги барча рангларни акс эттиришга қодир (Gear S2 соатида фақат 8 ранг кўрсатилган).

Иккала версия зангламас пўлатдан тайёрланган, бироқ дизайн ва ранг борасида фарқланади.

Gear S3 Frontier версиясида 3G/LTE технологиялари қўллаб-қувватланади.

Қурилмалар Европада 399 евро нархида таклиф этилади, сотувга йил охиригача чиқарилиши режалаштирилган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!