Ижтимоий тармоқ маркетинги сирлари: Тез тарқалувчи контентлар қандай бўлади?

Ижтимоий тармоқ маркетинги сирлари: Тез тарқалувчи контентлар қандай бўлади?

Рақамли технологиялар оламида ўз ўрнига эга, британиялик машҳур тадбиркор Оливер Айзекс интернет тармоғида энг таниқли мутахассислардан бири ҳисобланади. Айзекс илк бор кенг жамоатчиликка тез тарқалувчи контентни яратиш сирлари, нима учун Youtube'даги лавҳаларни Facebook'га жойламасликни ва қайси платформа фойдаланувчи ҳазилни яхши қабул қилишини айтиб беради.

Интернетда қандай қилиб аудиторияни кенгайтириш ва уларга таъсир этиш мумкин?

Сотувчилар билан тўлиб тошган бозорга кириб келган янги тадбиркор ажралиб туришга ҳаракат қилиши ва ўзини кўрсатиши лозим. Олдига қўйилган вазифаларнинг моҳиятига тушуниб етмаган киши мақсаддан узоқлашаверади. Садоқатли ва фаол аудиторияга эга бўлмоқчи бўлсангиз, вақт ва идрок сизга ҳамроҳ бўлсин, чунки платформанинг алгоритми қандай тузилганини билиш жуда муҳим.

Бир вақтнинг ўзида ҳамма платформада ишлаш ва муваффақиятга эришиш эҳтимоли жуда паст. Шунинг учун ҳар бирида кетма-кет ишлаб кўриш тавсия этилади ва сўнггида самарадорликка қараб, энг қулай платформа танланади. Масалан, ҳазилга бой лавҳалар Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларида, мусиқали лавҳалар эса Youtube'га хос. Агар саёҳат ва кийимлар рекламаси ҳақида гап кетса, у ҳолда Instagram'ни танланг.

Тез тарқалувчи контентнинг 5та ўзига хос хусусияти

Сизнинг маҳсулотингиз минглаб товар ва таклифлар ичида кўзга яққол ташланиши лозим. Қуйида кенг аудитория эътиборини ўзига тортадиган фото ва лавҳалар ҳақида умумий билишингиз керак бўлган хусусиятлар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

1. У ҳайратга солади. Қанчалик кутилмаганда пайдо бўладиган ҳайратни ошириш ҳолати кўп бўлса, контентни дўстлар билан улашиш ва унга қизиқиш билдириш имконияти шунчалик ошиб боради.

2. У илҳомлантиради. Фойдаланувчида ижобий ҳиссиётни қўзғаб, илиқ кайфият тақдим этувчи контент тармоқда катта обрўга эришади.

3. Айни вазият ва янгилик билан мутаносиб. Жорий ҳолат ва хабар билан уйғунликда тақдим этилган контент фойдаланувчи ёдида кўп вақтгача сақланиб қолади. Бу турдаги рақамли маҳсулотга бошқалар томонидан тез-тез муносабат билдирилади.

4. У кучли ҳис-туйғуларни уйғотади. Ўқувчи билан ҳиссий алоқани ўрната олувчи контент, нафақат репост орқали янги фойдаланувчини чақиради, балки садоқатли фойдаланувчиларнинг сонини оширади.

5. У оддий ва содда кўринади. Кўринишидан тушунарли ва ўзига тортар даражадаги содда контент, ўзининг тузилиши каби жуда содда йўл билан ўқувчиларни жалб этади.

Instagram'да шахсий брендингизни қандай ривожлантириш мумкин?

Бугунги кунда уяли алоқа воситасидан фойдаланувчиларнинг 500 миллионга яқини Instagram ижтимоий тармоғидан фойдаланади. Мутахассиснинг фикрича, Instagram'даги фойдаланувчилар Snapchat'га қараганда анча идрокли ва садоқатли ҳисобланади. Агар сизнинг маҳсулот ёки таклиф этмоқчи бўлган хизматларингиз кўринишидан мафтункор бўлса, ҳеч иккиланмай Instagram'ни танланг. Биз келгуси мақолада Instagram'нинг барча имкониятлари ва унда тадбиркорликни юритиш сирлари ҳақида эксклюзив маълумотларни тақдим этамиз.

Манба: Kun.uz

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!