Ижтимоий тармоқда маркетинг асослари бўйича вебинарга марҳамат!

  •   DiMaX
  •  1020
  •  03.05.2018 19:39

Ижтимоий тармоқда маркетинг асослари бўйича вебинарга марҳамат!

Тобора тараққий этаётган маркетинг соҳаси интернет имкониятларидан ҳам кенг фойдаланади. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам оммалашган ижтимоий тармоқларда маркетинг юритишнинг аҳамияти катта.

ЎҚИНГ: Ижтимоий тармоқ маркетинги сирлари: Тез тарқалувчи контентлар қандай бўлади?

Жорий йилнинг 22 май санасида ташкил этилаётган «Ижтимоий тармоқда маркетинг – бошланғич дастур» мавзусидаги вебинар қизиқувчиларга айни шу йўналишдаги бошланғич билимлар ва йўриқномалар беришни мақсад қилган. Унда ижтимоий тармоқда маркетинг асослари, ишни бошлаш учун керакли бўлган маълумотлар ҳақида сизга маркетолог Саидазим Тўйчибаев сўзлаб беради.

Вебинар спикери Саидазим Тўйчибаев ҳақида қисқача маълумот берадиган бўлсак, у маркетинг соҳасида 4 йилдан ортиқ, реклама бизнесида эса 8 йилдан ошиқ иш тажрибасига эга. Реклама агентлиги асосчиси, «Dolcetto – sweet bakery cakes»да маркетолог, «Pulp and Paper» ҳамда «Nilpak»да маркетинг бўлими бошлиғи.

2018 йил 22 май куни, соат 19:00 да бошланадиган «Ижтимоий тармоқда маркетинг – бошланғич дастур» мавзусидаги вебинар онлайн трансляция қилиниши кўзда тутилган. Онлайн трансляция ҳомийси – сизга севимли «Terabayt.uz» сайти.

Мазкур вебинарда рўйхатдан ўтиш учун ушбу ҳавола бўйлаб ўтишингиз мумкин: http://camon.uz/webinars/tojchibaev-saidazim/

ЎҚИНГ: «Mangu» пикcеллари: криптовалюта эмас, балки миллий криставалюта!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.