Икки кунда бу гаджетдан 738 минг дона буюртма қилинди

Икки кунда бу гаджетдан 738 минг дона буюртма қилинди

Ўтаётган ҳафтада жаҳоннинг энг муваффақиятли смартфон ишлаб чиқарувчиларидан бўлган Huawei Германиянинг Мюнхен шаҳрида Mate 10 ва Mate 10 Pro флагман смартфонларини тақдим қилди.

"Сунъий онг"ли "ақлли телефон"га 17 октябрдан бошлаб Хитойда олдиндан буюртма бериш мумкин бўлди. Компания 19 октябрда компания сайти орқали флагманларга қанча одам аввалдан буюртма берганини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 2 кун ичида 737 830 харидор Mate 10 харид қилиш истагини билдирган. Шунингдек, яна 100 минг киши бошқа етказиб берувчиларнинг сайти орқали смартфонлардан буюртма қилган.

Huawei Mate 10 Pro 6 дюймли, OLED матрицали, Quad HD (1080 x 2160 пикселли) сиғимли ва томонлари 18: 9 нисбатли ромсиз экранга эга бўлган. Бош камерадаги сенсорлардан бири 12 мегапикселли ва у рангли сенсор ҳисобланади. Иккинчи -- 20 мегапикселли модул эса монохром сенсор. Уларга ёруғлик тақсимлашда ҳозирча энг илғор бўлган f/1.6 диафрагмаси ва оптик барқарорлаштириш тизими ўрнатилган.

Kirin 970 чипи 2,8 ГГц частота тезлигига эга. 8 ядроли (4x Cortex A73 ва 4x Cortex A53) бу процессор маълумотларни 10 нанометрли техник жараёнда қайта ишлайди. Флагман тезкор хотираси 6 ГБ, доимий эса талқинидан келиб чиқиб 128 ёки 256 ГБ.

Шунингдек, тақдим қилинган HUAWEI Mate 10 смартфони "акаси"дан бир оз кичик -- у 5.9 дюймли, томонлар нисбати 16:9 га тенг, деярли ҳошиясиз экранга эга бўлган. Қолаверса, бу модел 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотирага эга бўлган. Шу билан бирга, Mate 10 хотирани катталаштириш мумкин бўлган microSD бўлмачасига эга.

Huawei Mate 10 Pro ноябрда сотувга чиқарилади. Унинг энг арзон талқини (128 Гб) 944 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади. Юқори версиядаги (256 гигабайтли Porsche дизайни) 1,645 доллардан сотилади. HUAWEI Mate 10 эса шу ойдан бошлаб 825 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади.

Батафсил маълумот: Huawei "сунъий онг"ли Mate 10 флагманларини тақдим қилди

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.