Инҳа университети кириш тестларини онлайн намойиш этади

  •   DiMaX
  •  1315
  •  20.07.2017 11:06

Инҳа университети кириш тестларини онлайн намойиш этади

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) 2017 йилнинг 20-21 июль кунлари бўлиб ўтадиган тестларни кузатишни истаганлар учун имконият яратиб, кириш имтиҳони жараёнларини реал вақт режимида, яъни онлайн (online) тарзда намойиш этади. Бу тўғрида университет сайтида хабар чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йили IUT Ўзбекистонда биринчи маротаба кенг жамоатчилик учун университетнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ҳамда махсус саҳифа орқали кириш имтиҳонларининг видео-стримингини ташкил этган эди.

Университет бу йил ҳам кириш имтиҳонларининг видео-стримингини ташкил этмоқда. Барча хоҳловчилар кириш имтиҳонлари жараёнларини live.inha.uz манзили орқали онлайн кузатишлари мумкин.

Кириш имтиҳонлари ўтказилиши мўлжалланган «Ўзкўргазмасавдо» биносида веб-камералар ўрнатилган, улар ўз навбатида онлайн тарзда кириш имтиҳонларининг барча жараёнларини кўрсатади.

Саҳифа TAS-IX ҳудудида жойлашганлиги сабабли, видео оқимнинг юкланишдаги тезлигини таъминлайди. Кўпгина интернет-провайдерлар TAS-IX’даги трафикларга ҳақ олмагани учун, фойдаланувчиларнинг маблағлари тежалади.

Лойиҳа «EastTelecom» ва «InVideo.uz» компаниялари билан ҳамкорликда ташкиллаштирилмоқда. «EastTelecom» компанияси лойиҳани амалга ошириш учун интернет каналини тақдим этган бўлса, «InVideo.uz» компанияси видео стримингни ташкил этишда кўмак берди.

Шунингдек, IUT университетнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги https://www.facebook.com/inha.uz расмй саҳифаси орқали кириш имтиҳонларининг видео-стримингини ташкил этмоқда.

Қайд этилишича, ўтган йили бўлгани каби, IUT бу йил ҳам кириш имтиҳонлари жараёнларининг шаффофлиги ва очиқлигига ишонч ҳосил қилишлари учун, мазкур жараёнларни кузатиш учун оммавий ахборот воситалари вакилларини ҳам таклиф этган.

 «Terabayt.Uz» сайти мухлислари учун мазкур олий ўқув юрти раҳбари билан ўтказилган суҳбатни мана бу ерда ўқишингиз мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!