Инҳа университети профессори нуфузли мукофотга эга бўлди

Инҳа университети профессори нуфузли мукофотга эга бўлди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг «Компьютер инжиниринг» факультети профессори доктор Абдул Раҳим Носир муҳандислик таълими соҳасидаги юксак натижалари учун нуфузли халқаро мукофот(«Great Achievers Award for excellence in engineering education»)ни қўлга киритди. Бу тўғрида университетнинг сайтида хабар берилган.

Тақдирлаш маросими 2017 йилнинг 10 февраль куни Бангкок (Таиланд) шаҳрида ижтимоий ва иқтисодий ривожланишга йўналтирилган ютуқларни тарғиб қилиш бўйича семинар доирасида ўтказилди.

Доктор Абдул Раҳим Носирга мукофотни қиролича Изабелла Лаффорг, Таиланднинг собиқ Бош вазир ўринбосари Корн Даббаранси, Ҳиндистоннинг собиқ Элчиси доктор В.Б.Сони ва Таиланднинг Қонунчилик палатаси маслаҳатчиси Прем Пиясачадешлар топширишди.

Доктор Абдул Раҳим Носирга мукофот муҳандислик таълими соҳасидаги эришган натижалари ва 30 йил давомида мазкур соҳага қўшган ҳиссаси учун топширилди.

Абдул Раҳим Носир 30 йил давомида дунёнинг турли университетларида инжиниринг фанидан сабоқ беради. У турли нуфузли мукофотлар эгаси ва турли халқаро ташкилотлар аъзосидир.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!