Инҳа университети талабаларни «Стажировкалар ва карьералар ярмаркаси»га таклиф қилмоқда

Инҳа университети талабаларни «Стажировкалар ва карьералар ярмаркаси»га таклиф қилмоқда

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети «Терабайт.уз» жамоасини ўқув даргоҳи томонидан ташкилланаётган «Стажировкалар ва карьералар ярмаркаси» (Internship & Career Fair IUT 2018) жараёнини ёритишга таклиф қилмоқда.

Таълим ва ишлаб чиқариш жараёнини уйғунлаштириш ҳамда иш берувчилар, иш изловчилар ва талабалар манфаатини бирлаштириш мақсадида ташкил қилинаётган ушбу ярмарка 2018 йил 14 апрел куни Инҳа университети ҳудудида бўлиб ўтади. «Стажировкалар ва карьералар ярмаркаси»да ахборот-технологиялари соҳасидаги компаниялар ва ташкилотлар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

«Стажировкалар ва карьералар ярмаркаси» ҳар йили ташкил қилиниб, унинг асосий мақсади Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва бошқа ахборот-технологиялари йўналишидаги таълим муассасалари талабаларининг мамлакатда ахборот-технологиялари соҳасида фаолият юритаётган компания ва ташкилотларда амалиёт ўташи учун шароит яратиш ҳамда келгуси меҳнат фаолияти имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Ахборот-технологиялари соҳасидаги компаниялар вакиллари ярмарка давомида иш изловчилар билан суҳбатлар уюштириши, шунингдек, амалиётлар ўташ ва карьера бошлаш истиқболлари тўғрисида маълумотлар тақдим қилиши режаланган. Компаниялар ўз фаолияти ҳақида тақдимотлар ўтказиши учун ҳар қандай шароитлар яратилади. 

Ярмарка 14 апрел куни соат 10:00 дан 15:00 га қадар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида ўтказилади. Манзил: Зиёлилар кўчаси - 9, Б-блок.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!