Иннополис ва ДДТУ вакиллари IUTда музокаралар олиб бордилар

Иннополис ва ДДТУ вакиллари IUTда музокаралар олиб бордилар

Россия университетларининг делегацияси ҳамкорликнинг мумкин йўналишларини муҳокама қилиш учун Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)га ташриф буюришди.

Учрашув Россия Федерацияси Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волин бошчилигидаги Россия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтди, деб хабар берилмоқда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг сайтида..

Делегация таркибидан Иннополис университети директори Кирилл Семенихин, шунингдек, Дон давлат техника университети (ДДТУ)нинг "Медиакоммуникация ва мультимедиа технологиялари" факультети декани Евгений Ладоша, ҳамда  "Халқаро" факультетининг декани Ирина Маевская ўрин олган эди.

Йиғилишнинг бошида томонлар ёш мутахассисларни тайёрлаш борасидаги университетларнинг фаолияти тўғрисида маълумот беришди.

Тақдимот сўнг, IUT ва Россия олий ўқув юртлари вакиллари ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қўшма таълим лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, стартап лойиҳаларини амалга ошириш ва ўқитувчиларни тайёрлаш масалаларини  муҳокама қилишди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!