Инновацион Mate 10 Pro смартфони олган илк суратлар эълон қилинди

Инновацион Mate 10 Pro смартфони олган илк суратлар эълон қилинди

Жаҳоннинг муваффақиятли смартфон ишлаб чиқарувчиларидан бўлган Huawei 2017 йилнинг октябрида Германиянинг Мюнхен шаҳрида «нейронли процессор»га эга Mate 10 ва Mate 10 Pro флагман смартфонларини тақдим қилган эди.

Смартфонда Leica'нинг қўш сенсорли бош камераси мавжуд. Бу сенсорлардан бири 12 мегапикселли ва у рангли сенсор ҳисобланади. Иккинчи -- 20 мегапикселли модул эса монохром сенсор. Уларга ёруғлик тақсимлашда ҳозирча энг илғор бўлган f/1.6 диафрагмаси ва оптик барқарорлаштириш тизими ўрнатилган.

Қуйида Mate 10 Pro флагманида олинган илк суратларга баҳо беринг: 

Kirin 970 процессорида алоҳида NPU (Neural Processing Unit) деб номланган блок мавжуд. Бу қисмга жорий қилинган "сунъий идрок" технологияси ёрдамида смартфон "ақлли машина"га айланади ва қатор илғор функцияларни бажаради. Мисол учун, бу технология смартфонга фотосуратдаги буюмларни таниб олиш, олинган суратларни сифатли қилиб қайта ишлаш каби вазифаларни бажаради. Бу жиҳат илк маротаба Apple’нинг сўнгги A11 Bionic чипида ҳам татбиқ қилинган.

Бу эса 8 мегапикселли селфи камера олган сурат.

Huawei Mate 10 Pro 6 дюймли, OLED матрицали, Quad HD (1080 x 2160 пикселли) сиғимли ва томонлари 18: 9 нисбатли ромсиз экранга эга бўлган. Флагман тезкор хотираси 6 ГБ, доимий эса талқинидан келиб чиқиб 128 ёки 256 ГБ. Kirin 970 чипи 2,8 ГГц частота тезлигига эга. 8 ядроли (4x Cortex A73 ва 4x Cortex A53) бу процессор маълумотларни 10 нанометрли техник жараёнда қайта ишлайди.

Huawei Mate 10 Pro аввалига Европада ноябрда сотувга чиқарилди. Унинг энг арзон талқини (128 Гб) 944 АҚШ долларидан сотувга чиқарилган. Юқори версиядаги (256 гигабайтли) Porsche дизайни 1,645 доллардан сотилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!