Инсайдерлар: «iPhone 7s ва iPhone 7s+ чиқмайди, бекорга кутманг!»

Инсайдерлар: «iPhone 7s ва iPhone 7s+ чиқмайди, бекорга кутманг!»

Купертинолик гигантнинг барча ишқибозлари унинг «юбилей» смартфони – iPhone 8 моделининг тақдимотини сабрсизлик билан кутишаётгани сир эмас. Аммо бу номдаги флагманни кутишлар беҳуда, деб ёзади AppleInsider нашри.

Сўнгги маълумотларга кўра, 12 сентябрда Apple компанияси учта смартфон тақдим этади. Бироқ, инсайдерлар берган маълумотларга кўра, улар биз кутганимиздек iPhone 7s, iPhone 7s+ ва iPhone 8 деб номланмас экан. Компания бу йил S-версияни, яъни еттинчи авлоднинг 7s ва 7s+ деб номланишни ўтказиб юборади. Яъни, унинг навбатдаги смартфонлари iPhone 8 ҳамда iPhone 8 Plus деб аталади.

Шунингдек, компаниянинг «юбилей» смартфони ҳам энди iPhone 8 деб эмас, балки сал бошқачароқ, яъни  iPhone Edition деб номланади. Мазкур айфон ромсиз дисплей, симсиз қувватлаш технологияси ва ҳозирда трендда бўлган бошқа афзалликларга эга.

Нима бўлган тақдирда ҳам, яқин кунлар ичида бўлиб ўтадиган янги iPhone’лар тақдимоти – технологиялар соҳасидаги асосий, энг кутилаётган воқеа бўлиб қолаверади. Бу борадаги янгиликлардан тезкорлик билан бохабар бўлиб бориш учун эса, доимо биз билан бирга бўлинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.