Instagram’даги заифликни маълум қилган эксперт 5 минг доллар билан мукофотланди

Instagram’даги заифликни маълум қилган эксперт 5 минг доллар билан мукофотланди

Авторизация тизимида профилларни вақтинча блокировка қилишда хавфсизлик муаммоси борлиги аниқланди.

Бельгиянинг Кибер хавфсизлик масалалари бўйича консальтинг компанияси маслаҳатчиси Арне Свиннен (Arne Swinnen) “Instagram” авторизация тизимида заифлик мавжуд эканлигини аниқлади ва бундан ижтимоий тармоқ яратувчиларини огоҳлантирди.

Экспертнинг фикрича, аутентификация назоратининг йўқлиги оқбатида юзага келган заифлик боис, хотирадаги объектга тўғридан-тўғри мурожаат этилишига изн берилган ва бу ҳолат ўз навбатида жиноятчиларга ижтимоий тармоқдаги 4 % (тахминан 20 млн.) фойдаланувчилар профилларини бузишга имкон яратиб берган. Хавфсизлик муаммоси профилларни вақтинча блокировка қилиш тизимида мавжуд экан.

“Instagram” эгаси бўлмиш “Facebook” компанияси бир неча кун ичида заифликларни бартараф этиб, Свинненга 5 минг АҚШ доллари миқдорида  пул мукофоти берди.

Фото ва видео материаллар алмашишга мўлжалланган Instagram тармоғининг бугунги кунда 400 миллион нафар ойлик фаол фойдаланувчилари мавжуд.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!