Intel компанияси Here харита сервисининг 15% акциясини харид қилади

Intel компанияси Here харита сервисининг 15% акциясини харид қилади

АҚШнинг Intel компанияси автомобиллар ва IoT тизимлар учун харита хизматларини тақдим қиладиган Here сервисига тегишли 15% акция пакетларини сотиб олади, деб хабар берилмоқда Intel сайтларидан бирида.

Бундан бир неча йиллар муқаддам Nokia томонидан яратилган мазкур харита хизматига айни вақтда Audi, BMW ва Daimler сингари немис автомобилсозлари уюшмаси эгалик қилади. Intel компанияси Here хизмати учун юқори аниқликда хариталарни ўз ичига оладиган  янада яхшироқ масштабланадиган архитектурани яратиши кутилмоқда. Ҳамкорларнинг фикрича, бундай харитага оид янги имкониятлар жаҳондаги бошқа автомобисозларни ҳам қизиқтириши мумкин.

Ҳозирча келишувнинг нархи ошкор этилмаган. Унга доир барча операциялар шу чоракда тугатилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.