Intel'нинг қудратли янги олти ядроли процессорлари қайси ноутбукларга ўрнатила бошланди?

Intel'нинг қудратли янги олти ядроли процессорлари қайси ноутбукларга ўрнатила бошланди?

Intel ноутбуклар учун мўлжалланган ўзининг қудратли Core i9 процессорини эълон қилгани ҳақида кеча хабар берган эдик. Янгиланган i5 ва i7 билан бирга эълон қилинган олти ядроли i9 чипи одатий тўрт ядроли процессорлар ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Кеча эълон қилинган процессорларнинг барчаси юқори графикали ўйин ўйнаш ва оғир график вазифаларни бажариш учун мўлжалланган ноутбукларга ўрнатилиши кутилмоқда. Яқин вақт ичида кўплаб юқори техник хусусиятга эга ноутбуклар ушбу процессорлар билан бирга чиқарилишини тахмин қилиш мумкин.

Бироқ баъзи ишлаб чиқарувчилар фойдаланувчиларни куттириб ўтирмай, қайси маҳсулотлари Intel'нинг кучли 6 ядROGа эга процессорларига эга бўлишини эълон қилдилар. Қуйида Acer, Asus, Gigabyte ва Samsung'га тегишли ана шундай ноутбуклар билан танишиб чиқамиз.

Acer Nitro 5

Acer'нинг янгиланган Nitro 5 ноутбукига 15.6 дюмли Full HD IPS дисплей, бир жуфт сўнгги саккизинчи авлодга мансуб Core i7 ва Core i7+ процессори, Nvidia GeForce GTX 1050 Ti график картаси ва Gigabit WiFi/Ethernet картаси ўрнатилган. Ноутбукдаги Core i7+ процессори Intel'нинг Optane кеш хотира технологияси билан таъминланган бўлиб, у тезкор хотира ва ички доимий хотира ўртасида кўприк вазифасини бажариб, ўйинларни юклаш каби оғир вазиятларда тезликнинг ошишига имкон яратади. Nitro 5 ноутбуки, шунингдек, 32ГБ тезкор хотира ва 512 NVMe PCIe ички доимий хотирасига эга бўлиш имконига эга. Бундан ташқари Nitro 5 бир қанча ташқи портлар билан таъминланган бўлиб, улар ичида Type-C ва HDMI 2.0'ни санаб ўтиш мумкин. Май ойида сотувга чиқарилиши кутилаётган Nitro 5'нинг баҳоси $749 дан бошланади.

Мазкур ноутбукнинг батафсил тафсилотини сайтимизда эълон қилинган хабарда ўқишингиз мумкин.

Acer Nitro 5

 

Gigabyte AERO 15/15X

Gigabyte'нинг янги AERO 15 ноутбуки 1080 пикселга эга 15.6 дюмли дисплей билан таъминланган. Мазкур дисплей 144Hz частотадаги янгиланишларни қўллай олади. Дисплей тепа ва икки ён томондан 5 мм ўлчамдаги нафис ром билан ўралган. Бироқ пастки қисмдаги ромнинг ўлчами анча катта. Дисплей, шунингдек, IPS асосидаги кенг кўриш бурчагига эга. Ноутбукнинг AERO 15Х талқинида дисплей 4К мониторга айлана олади. AERO 15 ва AERO 15Х моделлари ўртасида деярли фарқ мавжуд эмас. Ягона фарқ график карталарда: AERO 15 Nvidia GTX 1060, AERO 15Х GTX 1070 картаси билан таъминланган.

Иккала ноутбукка ҳам Intel'нинг сўнгги саккизинчи авлодига мансуб Core и7 процессорлари ўрнатилган. Тезкор хотирани 32ГБга қадар ошириш имкони мавжуд. Ҳар иккала ноутбук иккита М.2 SSD слотларини қўллай олади. Gigabyte ноутбукларга Thunderbolt 3 USB-C порти, HDMI 2.0 порти ва иккита стандарт USB портларни ўрнатган. Ноутбукларда SD хотира картасини ўқиш имконияти ва Ethernet порти мавжуд. Gigabyte ҳозирча ноутбукларнинг нархини маълум қилмаган.

Gigabyte AERO 15/15X

 

Samsung Notebook Odyssey 3

Samsung'нинг сўнгги Odyssey З ноутбукига Intel'нинг саккизинчи авлод Core i7 процессори ўрнатилган. Ноутбук 16ГБ тезкор хотира ва 1ТБ NVMe PCIe ички доимий хотирага эга бўлиш имконига эга. Ноутбук дисплейи билан айтарли мақтана олмайди. Дисплейда 144Hz частотали янгиланишлар ёки 4К ўлчамни қўллаш имконига эга эмас. У шунчаки стандарт 15.6 дюмли 1080p дисплейдир. Ноутбукка Nvidia GeForce GTX 1060 Max-P график картаси ўрнатилган. Samsung Notebook Odyssey 3'ни ягона USB 2.0 порти, иккита USB 3.0 порти ва HDMI дисплейларни қўллаш имконияти билан ишлаб чиқармоқда. Samsung Notebook Odyssey 3 куз ойида АҚШда сотувга чиқарилиши кутилмоқда. Бироқ Samsung компанияси нарх борасидаги маълумотларни ҳали ошкор қилмаган.

Samsung Notebook Odyssey 3

 

Asus ROG Zephyrus М (GM501)

Asus кўплаб ўйин учун мўлжалланган ноутбуклар ишлаб чиқаргани маълум. Унинг сўнгги ROG Zephyrus  М ноутбуки ҳам айни шу туркумга мансуб. Янги ноутбук Intel'нинг сўнгги саккизинчи авлод Core i7 процессори, 16ГБли тезкор хотира ва 256ГБли NVMe PCIe ички доимий хотираси билан таъминланган. 15.6 дюмли 1080p IPS дисплей 144Ҳз частотадаги янгиланишлар ва Nvidia'нинг G-Sync технологиясини қўллай олади. Asus ушбу ноутбукнинг уч турли моделини тақдим этмоқда. Уларнинг бирида G-Sync технологияси таъминоти мавжуд эмас ва унга Nvidia GTX 1060 график картаси ўрнатилган. Қолган икки модель юқори частотадаги янгиланишларни қўллай олувчи дисплай ва GTX 1060 ёки GTX 1070 график картасига эга. Asus ҳар учала модельни ягона Thunderbolt 3 USB-C порти, тўртта USB порти ва битта HDMI 2.0 порти билан ишлаб чиқармоқда.

Моделларнинг энг арзони GTX 1060 график картаси ва 120Hz частотали дисплейга эга бўлиб, нархи $1,499 дан бошланади. GTX 1060 график картасига ноутбук $1,899 ва GTX 1070 ҳамда 144Hz частотага эгаси $2,199 баҳоланмоқда. Уччала моделга ҳам бугундан буюртма бериш мумкин. Буюртмачилар ноутбукларни кейинги ойдан қабул қилиб олиши кутилмоқда.

Asus ROG Zephyrus М (GM501)

 

Asus ROG G703

Asus, шунингдек, Intel Core i9 процессорида ишлайдиган ноутбукни ҳам тақдим этган. 17.3 дюмли G703 ноутбуки Intel'нинг янги чипи ва Nvidia GTX 1080 график картасида қувват олади. Улкан 17.3 дюмли 1080p IPS дисплей 144Hz частотадаги ўзгаришлар ва Nvidia'нинг G-Sync технологиясини қўллаб-қувватлайди. Ноутбук тезкор хотирасини 64ГБга қадар ошириш мумкин. Ноутбук ичида учта М.2 SSD диск учун жой мавжуд.

Asus'нинг бу ноутбукида ҳозирда мавжуд деярли барча портни топиш мумкин. Унда учта USB порт, битта Thunderbolt 3 USB-C, кичкина DisplayPort, Ethernet порт, HDMI порт ва, ҳаттоки, хотира картасини ўқувчи порт ҳам мавжуд. Бундай имкониятлар ва қудрат билан бойитилган ноутбукнинг ягона камчилиги - унинг оғирлиги. Ноутбук салкам 4,5 килограм тош босади. Asus ROG G703 жорий ойнинг сўнггида сотувда пайдо бўлиши кутилмоқда. Унинг бошланғич баҳоси $3,449.

Asus ROG G703

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Winsloop

Сиёсий-ижтимоий мавзулардан тортиб, технологияга қадар ёритишни хуш кўрувчи мустақил журналист, таржимон ва фрилансер.