Интернетни забт этган – ўз-ўзидан ғойиб бўлувчи сурат сири нимада?

  •   DiMaX
  •  1719
  •  10.04.2018 18:14

Интернетни забт этган – ўз-ўзидан ғойиб бўлувчи сурат сири нимада?

Reddit ресурсида антиқа расм пайдо бўлди – унда шунчаки турли хира ранглар чаплаштириб ташланган. Аммо бироз тикилиб турсангиз, у мутлақо ғойиб бўлиб қолади!

ЎҚИНГ: Технология компанияларининг 1 апрель ҳазиллари

Мана, ўзингиз ҳам синаб кўришингиз мумкин – қуйидаги суратнинг марказига бир дақиқача тикилиб турсангиз, у кўзингизга кўринмай қолади:

Ушбу антиқа расмнинг сирини SUNY Downstate тиббиёт маркази профессори Сусана Мартинес-Конде изоҳлаб берди. Гап шундаки, ўзгармай қолган визуал образларга миямиз эътибор бермай қўяди. Бунда бизнинг сезги аъзоларимиз борлиқдаги ўша объектни пайқамай қолгандек бўлади. Тикилиб турилганида картина ғойиб бўлиши, мунтазам шовқиннинг жиғимизга тегмай қўйиши, бирор ҳидга кўникиб қолишимиз каби бундай ҳодисалар нейрон адаптация деб аталар экан.

Агарда тикилиб қараганингизда ҳам юқоридаги сурат ранглари йўқолиб, ўрни оппоқ бўлиб қолмаса, у ҳолда битта кўзингизни кафтингиз билан ёпиб, иккинчиси орқали расм марказига қаранг. Ёки сичқонча кўрсаткичи – курсорини сурат марказига олиб бориб қўйиб, ўшанга қаранг – мўъжизавий тарзда картина йўқолиб қолади!

ЎҚИНГ: Android’дан йўқолган маълумотлар қандай қайта тикланади?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.