Интернетсиз ишлайдиган мобил луғат

  •   DiMaX
  •  5123
  •  10.02.2017 12:18

Интернетсиз ишлайдиган мобил луғат

Ўзбек дастурчилари томонидан смартфонлар учун ишлаб чиқилаётган иловалар ҳам фойдалилиги ва амалий аҳамияти билан ажралиб туради. Жумладан, Андроид тизимли қурилмаларга мосланган Русча-Ўзбекча луғат рус ёки ўзбек тилини ўрганувчи ёшлар, ўқувчилар, талабалар учун ишлаб чиқилган.

Луғатнинг умумий базаси 30000 дан ошиқ қаторлардан ва 50 мингга яқин сўзлардан иборат. У оффлайн тарзда ишлайди, яъни фойдаланиш учун интернет шарт эмас.

Мазкур дастурнинг асосий имкониятлари:

– Содда ва интуитив интерфейс

– Сўзларга бой оффлайн база

– Тезкор қидирув

– Овозли қидирув

– Қидирувда имло хатоларини тўғрилаш

– Рўйхатни тезкор варақлаш

– Рўйхатда шрифт ўлчамини созлаш

– Ўзбек тили учун лотин ва кирилл алифболари

Бундан ташқари, луғатнинг сўзлар базасини бойитиш ва унинг тўлиқ имкониятларидан фойдаланишингиз учун қўшимча контентларни сотиб олиш таклиф этилади.

Қисқача тавсиф:

Охирги янгиланиш санаси: 2017 йил 16 май

Ҳажми: 6.1 Mb

Жорий версия: 2.1.2

Талаб этиладиган Андроид версияси: 4 ёки ундан кейингилари

Ишлаб чиқувчи: ActiveMedia

Электрон почта: [email protected]

Play Market’дан юклаб олиш:

https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.activemedia.udic.russian

TAS-IX ҳудудидан юклаб олиш:

http://www.androidbozor.uz/ru/app/detail?package=uz.activemedia.udic.russian

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!